Liman
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лиман (юн. лимен — гаван, қўлтиқча) — 1) қирғоқлари унча баланд бўлмаган, лекин кўпинча тик қирғоқли, чўзиқ қўлтиқ. Л. денгиз соҳилининг пасайиб, текисликлардаги дарё водийлари ва жарликларнинг сув босишидан ҳосил бўлади. Кўпинча дарё қуйилиш жойининг давомидан иборат. Л. майдони бир неча м2 дан ўнлаб км² га чиқиш жойи денгизга туташ ёки саёзлик билан ажралган бўлади. Дунайнинг қуйилиш жойидаги Л. Гирла деб аталади. Азов ва Қора денгизларининг шим. соҳилларида Л. кўп. Бу ерларда Ҳожибей, Днепропетровск, Куялник каби катта Л.лар бор. Кўпинча, Л.да майда қум, алеврит ва гил, шунингдек, органик моддалар тўпланиб, ёнувчи сланец, кўмир, нефт конлари ва боксит ётқизиқлари ҳосил бўлиши мумкин. Қуруқ иқлимли жойларда ва материкдан чучук сув кам келганда Л. сувида тузлар ёки тузли лойқа чўкиб, шифобахш балчиқ пайдо бўлади; 2) Россия Федерацияси Европа қисмининг қурғоқчил жан.-шарқий раёнларидаги саёз кўлмаклар. Баҳорда Л.га қор-муз сувлари тўлиб, муваққат кўллар ҳосил бўлади, ёзда эса қуриб қолади. Бундай Л.лардан ўтлоқ ва хайдаб экин экиладиган ер сифатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |