Лимб (лотинча лимбус — ҳошия) — 1) штрихлар билан тенг (мас, айланани градуслар, минутлар ва бошқалар) бўлакларга бўлинган ясси металл ҳалқа. Л. — астрономик, геодезик, физик ва бошқа бурчак ўлчаш асбобларининг энг муҳим қисми. Бурчак ўлчаш асбобларида бурчакларни ҳисоблаш учун ишлатилади; 2) Қуёш, Ой, Сайёра гардишининг кўринадиган чети.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил