Файл:Лимфаденит.ЖПГ
Жағ ости лимфаденити

Лимфаденит (лимфа ва юн. аден — без) — лимфа тугунларининг яллиғланиши. Лимфа тугунларига яллигланиш пайдо қилувчи микроблар ва уларнинг заҳари тушганда шулар асорати, яъни иккиламчи касаллик сифатида рўй беради. Касалликнинг қўзғатувчисига ва яллигланиш ҳарактерига кўра, Лимфаденитнинг номахсус (одатдаги йирингли инфексия) ва сил, захм ва бошқа юқумли касалликларда кузатиладиган махсус хиллари, шунингдек, кечишига қараб ўткир ва сурункали Лимфаденит фарқ қилинади. Кўпроқ бўйин, қўлтиқ ва чов соҳаси лимфа тугунлари яллиғланади. Ўткир Лимфаденитда лимфа тугунлари катталашади, шишади, пайпаслаб кўрилганда оғрийди, беморнинг умумий аҳволи айтарли ўзгармаслиги мумкин. Касаллик авж олганда беморнинг температураси кўтарилади, боши оғрийди, мадори қурийди, шишган лимфа тугуни устидаги тери қизаради ва ҳоказо. Ўткир Лимфаденит ўтказиб юборилган ҳолларда сурункали туе олади, бунда лимфа тугунлари катталашиб, зичлашади, фаолияти сусаяди. Лимфаденит оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун дарҳол врачга мурожаат қилиб, даволаш зарур. Специфик Лимфаденитда унга саб.аб бўлган (сил, захм ва бошқалар) касаллик даволанади. Шунингдек, антибиотиклар ва физиотерапевтик муолажалар буюрилади, йирингли яллиғланиш бўлганда жаррохлик усули қўлланади.[1]

Этиологияси ва патогенези

Касалликни қўзғатувчилар йиринглатувчи микроблардир. Лимфаденит одатда, такроран ривожланади. Инфексия кўпинча дастлаб яқиндаги лимфа тугунларигача бўлган лимфа томирларига ўтади, ундан сўнг эса йирикроқ лимфа тугунларига тушади. Инфексиянинг гематоген йўл билан тарқалиши жуда кам учрайди, баъзан инфексиянинг контакт орқали ҳам тарқалиши кузатилади.

Патологик-анатомик манзараси

Яллиғланишнинг зардобли, йирингли ва тикланувчи формалари (фазалари) тафовут қилинади. Жараён атрофдаги тўқималарга тарқалганда периаденит ривожланиб боради. Зардобли яллигианиш фазасида шиш ва лимфа тугуни гепермияси кузатилади. Кейинчалик фибриноз экссудат пайдо бўлади ва йирингли шиш катталашади. Баъзан лимфа тугунлари капсуласини ва яқин атрофдаги тўқималарни ўраб олган абссесслар пайдо бўлади. Йирингли жойлар ёрилган ҳолларда узоқ вақтгача битмайдиган оқма яралар юзага келади. Ўткир лимфаплазияси ва фиброз индурацияси вужудга келиши кузатилади. Клиник манзараси. Лимфа тугунининг ўткир яллиғланиши маҳаллий оғриқ ва шиш билан кечади. Дастлабки босқичда катталашган айрим тугунларни

пайпаслаб кўриш мумкин, кейинчалик улар бир-бирига қўшилиб, ягона конгломератга айланади. Агар инфексия озроқ вирулентликка эга бўлса, яллиғланиш пасаяди, экссудат шимилиб кетади ва лимфа тугунлари астасекин нормал шакл ва катталикни эгаллаб боради. Бироқ жараён йиринглаш ва парчаланиш („лумпҳаденитис пурулента“) оқибатида мураккаблашиши

мумкин, бу ҳои юқори ҳарорат ва эт увишиши, аҳволнинг ёмонлашуви билан кечади. Қонда лейкоцитоз, лейкоцитар формулада эса чапга силжиш аниқланади.

Дифференсиал диагнози

Ўткир носпесифик лимфаденитни абссесс ёки флегмонадан, тер безлари яллигианишидан, шунингдек, лимфогра-нулематоз, сил, хавфли ўсма ва баъзи бир юқумли касалУклар (қизилча, ўлат, дифтерия,бўғма)да кузатиладиган лимфа тугунларининг катталашишидан фарқлаш лозим.

Давоси

Яллиғланишнинг бирламчи ўчоғини бартараф қилишга ҳаракат қилинади. Лимфаденитнинг инфилтратли босқичида беморга тинч ётиш, иссиқ муолажалар, спиртли компресслар, антибиотиклар ва

сулфаниламидлар буюрилади. Антибиотик-новокаинли блокадалар наф беради. Йиринглаганда уни ёриб, дренаж қилинади[2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Орипов О.. Умумий хирургия 389-бет. Янги аср авлоди 2008.