Линол кислота

Линол кислота — икки қўш боғли бир асосли карбон кислота, CҲ3(CҲ2)3-(CҲ2CҲ=CҲ)2(CҲ2)7CООҲ. Молар массаси 280,5. Суюқланиш температураси — 5°, қайнаш температураси 149°, зичлиги 903 кг/м3 (20°да). Линол кислота нормал ҳаёт фаолият учун зарур, алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари жумласига киради. Одам ва ҳайвон организмига озиқ-овқат орқали, асосан, мураккаб липидлар — триглицеридлар ва фосфатидлар ҳолида ўтади . Триглицерид ҳолида кўпгина ўсимликлар мойи ва ҳайвонлар ёғида, мас, соя, пахта, кунгабо-қар, зиғир, наша уруғи мойи, кит ёғида 40—60 % гача бўлади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил