Линс — Австриядаги шаҳар. Юқори Австрия ерининг маъмурий маркази, йирик саноат шаҳри. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни, Дунай дарёсидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 188 минг киши (2000). Л.да мамлакатда энг йирик "Фёст" металлургия кти қурилган. Машинасозлик, электроника, кимё, ойна-шиша, қоғоз, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Олий ўқув юртлари, консерватория, музейлар бор. Меъморий ёдгорликларидан ХВИ—ХХ асрларда қурилган Янги ва Эски соборлар, император саройи ва бошқа сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил