Lipidlar
Липидлар (юнонча:липос — ёғ) — барча тирик ҳужайралар таркибида бўладиган ёғсимон моддалар. Тирик организм ҳаёт фаолиятида липидлар муҳим аҳамиятга эга. Липидлар биологик мембрананинг асосий компонентларидан бири бўлиб, ҳужайраларнинг ўтказувчанлигига, кўпгина ферментларнинг фаоллигига таъсир кўрсатади, нерв импулсини узатишда, мускуллар қисқаришида, ҳужайралараро контактларни юзага келтиришда ва иммунокимевий жараёнларда қат-нашади. Липидларнинг яна бир функсияси энергия резерви, ҳайвон ва ўсимликларда сув қочирувчи ҳимоя ва термоизолясия қопламаси ҳосил қилиш, шунингдек, турли органларни механик таъсирлардан сақлашдан иборат.
Кўпчилик липидлар юқори ёғ кислоталари, спиртлар ёки алдегидларнинг ҳосилаларидир. Кимёвий таркибига кўра, Липидлар бир неча синфга бўлинади. Оддий Липидлар ёғ кислоталари (ёки алдегидлар) ва спиртлар қолдиғидан таркиб топган моддалардан иборат. Буларга еғлар (триглицеридлар ва бошқа табиий глицеридлар), мум (ёғ кислоталари ва ёғ спиртлари эфирлари) ва диол Липидлар (ёғ кислоталари ва этиленгликол ёки б. икки атомли спиртлар эфирлари) киради. Мураккаб Липидлар ортофосфат кислота ҳосилалари (фосфолипидлар) ҳамда қанд қолдиқлари (гликолипидлар)дан таркиб топтан моддалардан иборат. Мураккаб Липидлар молекулаларида кўп атомли спиртлар — глицерин (глицерин-фосфатидлар) ёки сфингозин (сфинголипидлар) ҳам бўлади. Кўпчилик Липидлар сирт фаол моддалар ҳисобланади. Липидлар организмда липазалар таъсирида ферментатив гидролизга учрайди. Бу жараёнда ажралиб чиқаётган ёғ кислоталар (аденозинтрифосфат кислоталар — АТФ) ва кофермент А билан таъсирлашиб фаоллашади, сўнгра оксидланади. Кўпчилик Липидлар ҳужайраларда оқсиллар билан комплекс мураккаб моддалар (липопротеидлар) ҳолида бўлади.
Липидлар экстраксия усули билан олинади. Озиқ-овқат сифатида, тиббиётда касалларни даволашда ҳамда турли саноат тармоқларида ишлатилади (яна қаранг Ёғ)[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Липидлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Л-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |