Lisa Eder
Лиза Эдер (2001-йил 12-августда туғилган) – австриялик спортчи, трамплиндан сакраш спорти билан шуғулланади[2].
| Лиса Эдер | |
|---|---|
|
Эдер 2019-йилги мусобақалардан бирида | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2001-йил 12-август Ст. Жоҳанн ин Тирол, Австриа[1] |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | Трамплиндан сакраш |
| Клуби | СК Саалфелден |
Фаолияти
Лиса Эдер 2001-йил 12-августда Австрияда туғилган.
2015-йил 9-август куни спортчи илк бор „Алпенcуп“ мусобақасида иштирок этди. Клингентҳалдаги кичик Вогтландсчанзен трамплинидан сакраб, мусобақада 18-ўринни эгаллади. Эдер ўзининг Алпенcупдаги илк ғалабасини 2016-йил 11-август куни Пöҳладаги Пöҳлбачсчанзе трамплинидан сакраб қўлга киритган. 2017-йил 18-август куни унга илк бор „Континентал кубоги“ мусобақасида иштирок этишга рухсат берилди. Спортчи Оберwиэсентҳалдаги Фичтелбергсчанзен трамплинидан сакраб, мусобақада 15-ўринни эгаллади. 2017-йил 15-декабр куни „Континетал кубоги“ доирасида Нотоддендаги Твеитанбаккен трамплинида сакраб, 4-ўриндан жой эгаллашга эришди. Спортчи ушбу мусобақада илк бор пешқадамлар учлигига кириш имкониятига жуда яқин келди.
Жаҳон кубоги доирасида Эдер Саппородаги Мияномори трамплиндан сакраш майдонида ва Заōдаги Заō тепалигида ўтказилган мусобақаларда иштирок этиш учун илк бор номзод сифатида қайд этилди. Саппорода спортчи мусобақанинг саралаш босқичидан ўта олмади. 2018-йил 19-январда Заōда ўтказилган мусобақада 36-ўринни эгаллади. 2018-йил 20-январда спортчи Чиара Креузер, Cлаудиа Пуркер ва Жаcқуэлине Сеифриэдсбергер билан биргаликда жамоавий баҳсларда иштирок этиб, умумий ҳисобда 6-ўринни эгаллади. Шунингдек, Кандерстегда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Лöцчберг тепалигида трамплинидан сакраш бўйича яккалик баҳсларда 24-ўринни, Марита Крамер, Софи Маер ва Cлаудиа Пуркер билан биргаликда жамоавий баҳсларда эса 7-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. 2018-йил 24-март куни Эдер ҳозирга қадар Жаҳон кубогидаги энг яхши натижасини қайд этди, яъни Оберстдорфдаги Ауди Арена Оберстдорфда трамплиндан сакраб, мусобақада 11-ўринни эгаллади.
Финляндиянинг Лахти шаҳрида ўтказилган 2019-йилги ёшлар чемпионатида Эдер Марита Крамер, Лиза Ҳирнер ва Cлаудиа Пуркердан иборат австриялик ёшлар жамоаси билан биргаликда иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди. Аралаш жамоавий баҳсларда 4, яккалик баҳсларида эса 10-ўринни қайд этди. 2019-йил 9-феврал куни спортчи жамоавий баҳсларда ҳамюртлари Жаcқуэлине Сеифриэдсбергер, Чиара Ҳöлзл ва Эва Пинкелниг билан биргаликда Словениянинг Любно муниципалитети яқинидаги Савина трамплиндан сакраш марказида ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида илк бор мукофотли ўринлардан бирига сазовор бўлди. 2020-йил 8–9-феврал кунлари Эдер Ҳинзенбачдаги яккалик баҳсларида мос равишда 8 ва 7-ўринларни эгаллаб, Жаҳон кубоги яккалик баҳсларида илк марта кучли ўнталикка киришга муваффақ бўлди.
Пекинда ўтказилган Қишки Олимпия ўйинларида спортчи Австриянинг трамплиндан сакраш бўйича аралаш терма жамоаси таркибида иштирок этиб, якунда 5-ўринни эгаллади. Яккалик баҳсларида эса 8-ўринни қайд этди[3].
Лиза Эдер „СК Саалфелден-Салзбург“ кулби аъзоси ҳисобланади.
Жаҳон кубоги
Умумий натижалар
| Мавсум | Умумий |
|---|---|
| 2017/18 | 34 |
| 2018/19 | 44 |
| 2019/20 | 21 |
| 2020/21 | 20 |
| 2021/22 | 9 |
| 2023/24 | 16 |
| 2024/25 | 6 |
Яккалик баҳслари
| № | Мавсум | Сана | Манзил | Трамплин | Ўлчами |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2025–2026 | 21-январ 2026 | Ямагата ҲС102 | КХ |
Гран-при
Умумий натижалар
| Мавсум | Умумий |
|---|---|
| 2018 | 32 |
| 2019 | 27 |
| 2021 | 17 |
Манбалар
- ↑ „Лиса Эдер спрингт ҳоч ҳинаус“ (де). меинбезирк.ат (2019-йил 22-апрел). 2022-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-феврал.
- ↑ „Лиса Эдер“. ФИС-ски.cом. Интернатионал Ски анд Сноwбоард Федератион.
- ↑ „Лиса Эдер“. Беижинг 2022 Олймпиcс. 2022-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган.