Lisa Kruger
Лиза Кругер (2000-йил 4-сентябрда туғилган) – голландиялик сузувчи, Голландия Паралимпия терма жамоаси аъзоси[1].
| Лиса Кругер | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Таваллуд санаси |
2000-йил 4-сентябр Ҳардерwижк, Нидерландия |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | Де Долфижн, Амстердам, Нидерландия |
| Мураббий(лар)и |
Брам Деккер (маҳаллий) Собиқ мураббийлари: Сандер Нижҳуис (маҳаллий) Кира Фижн (мактабдаги) Жеанет Мулдер (маҳаллий) Марк Фабер (маҳаллий) Cорриэ ван Гент (клуб) |
Кругер С10, СБ9, СМ10 тоифаларида мусобақаларда иштирок этади. Спортчи, асосан, СБ9 тоифасида 100 метрга брасс усулида яхши кўрсаткичларга эга. У 2016-йил 8-сентябр куни Рио-де-Жанейрода ўтказилган Ёзги Паралимпия ўйинларида ушбу йўналишда олтин медални қўлга киритиб, жаҳон ва Паралимпия рекордини (1:15.47) янгилади[2]. 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида спортчи аёллар ўртасида СБ9 тоифада 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича кумуш медал, С10 тоифада 100 метрга эркин услубда бронза медал, С10 тоифада 100 метрга чалқанча сузиш бўйича бронза медал ҳамда СМ10 тоифада 200 метрга комплекс сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган[3].
Қўл ҳолати
Кругер 2000-йилда соғлом ҳолда туғилган, бироқ 2006-йилда девордан йиқилиб, чап қўлининг бир нечта суякларини синдириб олган. Шундан сўнг жарроҳлик амалиёти ўтказилган, дастлаб операция муваффақиятли кечгандек кўринган. Кейинчалик Кругер замонавий бешкураш (югуриш, сузиш, қиличбозлик, отиш ва от минишдан иборат спорт тури) билан шуғуллана бошлаган. 8 ёшида Нидерландия ёшлар чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.
Лиза Кругернинг чап қўли тобора кўпроқ оғриқ ва ноқулайлик бера бошлади ҳамда аста-секин қийшайиб ўсди. Чап қўлида ҳаракатланиш имконияти камайди ва ўнг қўлига нисбатан чап қўли қисқароқ бўлиб қолгани сезилди. У яна шифохонага қайтишга мажбур бўлди, у ерда аниқланишича, Кругер йиқилганида чап билак суякларидан бири – радиус эпифизи шунчалик шикастланганки, эндиликда ўсишни тўхтатган эди. Шу сабабли қолган суяклари ўсишда давом этаётгани учун чап қўли қийшайиб ўсмоқда. Бу ўсиш бузилиши „Маделунг деформацияси“ деб аталади. Кругерда бу касаллик ирсий ёки туғма эмас, балки жароҳат туфайли юзага келган. Шу муаммолар сабабли унга бир неча жарроҳлик амалиётлари, жумладан, суякни узайтириш операцияси ҳам ўтказилган. Бу жараёнда ўсишни тўхтатган суякка ташқи қисми бурама механизмга эга бўлган темир пин ўрнатилган. Уч ой давомида у ҳар куни винтларни бураб, суякни бироз-бироз чўзиши керак эди. Бироқ бу кескин жарроҳлик амалиёти шифокорлар кутган натижани бермади ва 2014-йил августида шифокор уни операция қилиб бўлмаслигини айтди. Ўсишни тўхтатган суякни чўзишга уриниш натижасида суяк билак суяклари (карпал суяклар) устига силжиб, қўлнинг янада камроқ ҳаракат қилишига олиб келди. Ҳозирда унинг чап билаги ҳаракатланишида чеклов бор. У қўлини бура олмайди, унга таянолмайди ва осила олмайди. Чап қўли ўнг қўлидан тахминан 7 сантиметр қисқароқ, чап қўлининг кафти ҳам бироз кичикроқ. Чап қўлида деярли куч қолмаган ва натижада ўнг қўлига нисбатан чап қўлида куч 70 фоизга кам. Спортчи ўсишдан тўлиқ тугамагунча Роттердамдаги Эрасмус шифохонасида мунтазам назоратдан ўтиб туриши керак, қўлларидаги номутаносиблик сабабли фавқулодда операция қилиш ҳам мумкин.
Халқаро карераси
Лиса Кругер ўзининг халқаро дебютини 2015-йилда ИПC жаҳон чемпионатида амалга оширган.
У 2016-йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган Паралимпия ўйинларида ва 2020-йилда Токио Паралимпия ўйинларида иштирок этган.
Рио-де-Жанейро Паралимпиадасидаги ютуқларини эътироф этиш мақсадида Ҳардерwижк шаҳридаги ҳовузга „Лиса Кругер ҳовузи“ номи берилган[4].
Асосий натижалари
- 2016-йилги Паралимпия ўйинларида 100 метрга СБ9 тоифасида брасс усулида сузиш бўйича жаҳон ва Паралимпия рекорди;
- 2014-йилда 200 метрга С10 тоифасида эркин услубда сузиш бўйича жаҳон рекорди;
- 2018-йилда 200 метрга С10 тоифасида чалқанча сузиш бўйича жаҳон рекорди (амалда);
- 2018-йилда 100 метрга С10 тоифасида чалқанча сузиш бўйича жаҳон рекорди (амалда);
- 2017-йилда 50 метрга С10 тоифасида баттерфлай усулида сузиш бўйича Европа рекорди;
- 2017-йилда 100 метрга СМ10 тоифасида комплекс сузиш бўйича Европа рекорди;
- 2018-йилги Европа чемпионатида 200 метга СМ10 тоифасида комплекс сузиш бўйича Европа рекорди;
- 2018-йилда 200 метрга СМ10 тоифасида комплекс сузиш бўйича Европа рекорди (амалда);
- 2018-йилда 100 метрга С10 тоифасида эркин услубда сузиш бўйича Европа рекорди (амалда);
- 2019-йилда 50 метрга С10 тоифасида чалқанча сузиш бўйича Европа рекорди (амалда);
- 2021-йилда 50 метрга С10 тоифасида эркин услубда сузиш бўйича Европа рекордини ўрнатган (амалда).
Манбалар
- ↑ НОC*НСФ. „Лиса Кругер“. Қаралди: 2016-йил 31-октябр.
- ↑ „КРУГЕР, Лиса“. Рио 2016 Паралймпиcс. Рио 2016 Органисинг Cоммиттеэ фор тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2016-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-октябр.
- ↑ „Сwимминг: КРУГЕР, Лиса“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
- ↑ Ҳардерwижк. „Ҳардерwижксе топспортер Лиса Кругер грооц онтҳаалд(22-09-2016)“ (нл-НЛ). Гемеэнте Ҳардерwижк. 2016-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.