Lise Abrams
Лисе Абрамс(талаффузи: Лиза Абрамс) — америкалик психолог. Ҳозирги кунда профессор Лиса Абрамс Помона коллежининг тилшунослик ва когнитив фанлар кафедрасида тилшунослик ва когнитив психология фанлари бўйича профессор сифатида фаолият юритади[1].
| Лисе Абрамс | |
|---|---|
| Таваллуди |
|
| Фуқаролиги | америкалик |
| Соҳаси | конгнитив психология |
| Илмий даражаси |
Профессор, магистр, фан доктори |
| Машҳур ишлари | тил ва хотира жараёнлари,тил учининг ҳолати, нутқни ривожлантириш ва уни тушуниш ҳамда икки тиллилик бўйича тадқиқотлар |
| Мукофотлари | Сигма Хи Ёунг Инвестигатор ( Сигма Хи ёш тадқиқотчи) мукофоти |
Таълим
Лиса Абрамс 1991-йилда Помона коллежини тамомлаб, психология ва математика фанлари бўйича икки томонлама мутахассислик бакалавр даражасини олди. Лиса Абрамс кейинчалик Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида таҳсил олди ва когнитив психология соҳаси бўйича 1992-йилда магистр даражасини, 1997-йилда эса докторлик даражасини олди.
Фаолияти
Университетда ўқишни тамомлаганидан сўнг, Лиса Абрамс Флорида университетининг психология факултетида фаолият олиб борди. Лиса Абрамс Флорида университетининг психология факултетида 2018-йилгача ишлади. Ундан сўнг, Лисе Абрамсга Помона коллежидан иш таклиф қилинди. Шундан сўнг, Лиса Абрамс Помона коллежида профессор сифатида оз фаолиятини давом эттирди[2][3].
Лиса Абрамс ёш болалар, ўсмирлар ва катта ёшдаги кишиларда тил ва хотира жараёнлари, жумладан, тил учининг ҳолати, нутқни ривожлантириш ва уни тушуниш ҳамда икки тиллилик бўйича тадқиқотлар олиб борди[4]. Лисе Абрамснинг кенг тадқиқотчилик фаолияти давомида амалга оширган ишлари когнитив психология соҳасида катта янгилик бўлган. Шунингдек, Лиса Абрамс Америкадаги Психология фанлари ассоциацияси[5], Америка Психологик Ассоциацияси[6] ва Америка Геронтологик жамиятининг аъзоси ҳисобланади[7]. Лиса Абрамс 2007-йилда „Сигма Хи Ёунг Инвестигатор Аwард“ (Сигма Хи ёш тадқиқотчи) мукофотига сазовор бўлган.
Манбалар
- ↑ „Лисе Абрамс“. Помона Cоллеге (2018-йил 16-июл). Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
- ↑ „Фаcултй Спотлигҳт: Др. Лисе Абрамс“. Университй оф Флорида. 2019-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
- ↑ „Лисе Абрамс“. Помона Cоллеге (2018-йил 16-июл). Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
- ↑ „Лисе Абрамс“. Помона Cоллеге (2018-йил 16-июл). Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
- ↑ „АПС Феллоwс“. 2020-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
- ↑ Реноwнед псйчологисц элеcтед то феллоw статус. 49. Жануарй 2018. п. 30.
- ↑ „ГСА Cуррент Феллоwс“. Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
Ҳаволалар
- Лисе Абрамс публиcатионс индехед бй Гоогле Счолар
- Лисе Абрамс Cурриcулум Витаэ. Помона Cоллеге.