Litavra
Литавра — довулсимон урма мусиқа чолғуси. Шарқ халқларининг турли (довул, ноғора каби) чолғулари асосида ХВ асрда Европада яратилган. ХВИИ асрдан симфоник оркестр таркибига киритилган. Қозонсимон кўринишда бўлиб (диаметри 55-70 см), мис, жез ёки алуминийдан ишланиб, оғзи тери билан қопланади. Махсус таёқчалар билан терига уриш натижасида янгроқ, гулдурос товуш ҳосил қилади. Замонавий турлари махсус винтлар (ёки педал механизми) билан терини тортиш орқали созланади. Оркестрда 2 дан 5 тагача турли создаги литавра қўлланади[1].
|
Литаврачи | |
| Бошқа номлари | Тимпани, кеттледрумс, Тимпс, Паукен |
|---|---|
| Тури |
Урма-зарбли чолғулар гуруҳи |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |