Литогенез (лито... ва генез) — чўкинди тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши ва кейинги ўзгаришидаги табиий жараёнлар мажмуи. Л.нинг асосий омиллари — тектоник ҳаракатлар ва иқлим. Л. тўғрисидаги илк тушунча 1893—94 йилларда немис олими И. Валтер кл. Л. сиклида қуйидаги 5 босқични ажратадилар: 1) юза қатлам гипергенези — дастлабки туб тоғ жинсининг физик, кимёвий жараёнлар таъсирида парчаланиши, ҳосил бўлиши ва жойдан жойга кўчи-ши; 2) седиментогенез — чўкиндиларнинг сув оқими охирги манзилига етиб бориши ва муқим чўкиши; 3) диагенез — сувга тўйинган чўкиндининг физик-кимёвий мувозанатлашуви, унинг турғун ҳолатдаги чўкинди жинсга айланиши билан якун топиши; 4) катагенез — чуқурликка ётқизилган чўкинди жинснинг температура ва босим остида, ай-рим ҳолларда газ ва турли тузларга тўйинган сув таъсирида ўзгариши; 5) метагенез, метаморфизм — тобора чуқурроқда жойлашаётган чўкинди жинслар таркибининг ўзгариши. Н. М. Страхов Л.нинг гумид (сернам), музликли, арид (қуруклик) ва вулкано-ген — чўкиндили типлари мавжуд эканлигини 1956-йил исботлади. Гумид Л. сернам иқлимли раёнларда қуруқлик ва денгизда; музли Л. — музликлар билан қопланган материкларда; аридлиси қуруқ иқлимли материк ва денгизларда; вулканоген чўкиндилиси — чўкиндиси ҳаракатда бўлган вулкан атрофига хосдир.

Кейинги йилларда олиб борилган илмий тадқиқотлар қад. геологик даврларда гумид ҳамда арид иқлим Л. мавжудлигини кўрсатади. Масалан, Ўзбекистон ва Ўрта Осиё худудларида тарқалган юра ва бўр даврлари ётқизиқлари орасидаги кўмир, боксит ва каолин гилтошлар гумид Л.нинг, мезозой ва кайнозой эраларида ҳосил бўлган қалин оҳактош ош тузи, гипс-ангидрид ва кизил тош қатламлари эса арид (қуруқ ва иссиқ) Л.нинг ёрқин далилидир.

Л. билан кўп фойдали қазилма конлари [кўмир, нефт, табиий газ, темир, марганец рудалари, боксит (алюминий), фосфорит ва бошқа] боғлиқ.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил