Litoral
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Литорал (юн. литҳоралис - қирғоққа тегишли) — денгиз соҳилининг сув босиб турадиган сув кўтарилиш-қайтиш зонаси. Мўътадил иқлим Л. ида бир кечакундуз ва йил давомида ҳарорат, сувнинг шўрланиши анча ўзгариб туради. Шу сабабдан Л. да кенг микёсда мосланиш хусусиятига эга бўлган эврибионт турлар: сувўтлар (асосан, фукуссимонлар, диатом сувўтлар), қисқичбақасимонлар (балануслар, ёнлаб сузарлар), актиниялар, коралл полиплар, моллюскалар (мидия, литторина ва бошқалар) ва бошқа организмлар яшайди. Қишда Л. музлаб крлиши мумкин, шунинг учун айрим организмлар сублиторалга кўчиб ўтади, бошқалари ўзининг фаол ҳаётий хусусиятларини сақлаб қолади. Мўътадил иқлимда 1м2совуқ Л.да 5– 10 кг биомасса ҳосил бўлади. Арктика ёки Антарктида таъсирида Л.да деярли ҳаёт бўлмайди. Чучук сувли кўлларда Л. 5–7 м чуқурликкача ҳаётга энг бой зона ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |