Кичрайтириш, литота — истиора турларидан бири. Ўзбек мумтоз адабиётида: тафрит, тасғир (мўтадилликдан пастки ҳолат). Кичрайтириш 2 нарса, ҳодиса ёки тушунча ўртасидаги умумий ва жузъий хусусиятларга асосланади, уларнинг ҳажм, вақт, ўлчов жиҳатлари қиёсан кичрайтирилади. Муболағанинг акси. Тасвир обектини ўта кичик, заиф қилиб ифодалаш орқали унинг моҳияти таъкидланади. Шунингдек, тасвирга ҳаддан ташқари кўтаринкилик, сатирик ва юмористик руҳ бериш учун ҳам қўлланади. Кичрайтириш лексик жиҳатдан ўхшатиш, сифатлаш, истиорага асосланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил