Litvalar
Литвалар (ўзларини лиэтувиаи деб атайдилар) — халқ. Литва Республикасининг асосий аҳолиси (2924 минг киши, 1990-йиллар ўрталари). Россия (70 минг киши), Латвия (34,6 минг киши), АҚШда (300 минг киши), шунингдек, Канада, Полша, Жанубий Америка ва Австралияда яшайдилар. Умумий сони 3,45 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Европеоид ирқига мансуб. Литва тилида сўзлашадилар. Диндорлари — христиан-католиклар. Литвалар этногенези, тили ва маданияти жиҳатдан латишларга яқин. Неман ва Даугава дарёлари ора-лиғига милоддан аввалги 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида кириб келган Болтиқ бўйи қабилалари маҳаллий аҳоли билан уйғунлашиб Литваларнинг шаклланишига асос бўлган. Ушбу қабилалардан литва элати таркибига тўлиқ суратда Литвалар, ёхуд аукштайтлар, жямайтлар, скалвлар ва надрувлар, шунингдек, судавларнинг бир қисми, куршлар, земгаллар ва селларнинг жан. тармоғи, шим. прусслар (бартлар, нотанглар, семблар)нинг бир қисми кирган. ИХ—ХИИ асрларда мулкчилик муносабатлари вужудга келган, аста-секин литва элати шаклланган. Этник уюшув ХИИИ аср 1-ярмида Литва давлатининг барпо этилишига имкон берган. 13— ХВ асрларда литва элати узил-кесил шаклланган.
Литваларнинг асосий машғулоти — деҳқончилик, шунингдек, полизчилик, боғдорчилик, денгиз бўйларида — балиқчилик. Миллий ҳунармандчилик (тўқимачилик, ўймакорлик, кулолчилик) ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |