Liu Shilan
Лиу Шилан (хитойча: 刘适兰; 1962-йил 24-январда туғилган)[1] — хитойлик шахматчи, у 1982-йилда ФИДЕ томонидан қабул қилинган аёл гроссмейстер унвонига эга. У етти марта аёллар ўртасида Хитой чемпиони бўлган (1979— 1981-йил ва 1983— 1986-йил).
Лиу шахмат ўйнашни 12 ёшида Сичуаннинг Ченду шаҳридаги шахмат мактабида ўрганган. Ёш чоғларидадан шахмат билан мунтазам шуғуланиб келган, бу эса келажакда уста шахматчи бўлиб етишишига ёрдам берган. Дастлабки шахматдаги юриши эса қуйдаги турнирда бўлиб ўтган, 1982-йилда Лиу Тбилисидаги аёллар зоналараро турнирида 14 баллдан 9 балл тўплаган ҳолда учинчи ўринни эгаллади[2]. Ушбу натижа туфайли у аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига номзодлар ўйинларига йўлланмани қўлга киритган ва аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига эришган биринчи Осиё ўйинчисига айланди[3].
Номзодлар босқичида Лиу 1983-йилда Велденда ўтказилган чорак финал учрашувида Нана Иоселианига 6:3 ҳисобида ютқазди[4]. Кейинчалик у яна иккита аёллар зоналараро турнирларида қатнашди. 1985-йил Железноводскда, 4½/15 билан 14-ўринни эгаллади[5] ва 1987-йил эса Тузлада, 8½/17 балл билан 10-ўринни эгаллади[6].
Лиу Хитой терма жамоаси сафида аёллар шахмат Олимпиадасида беш марта қатнашган (1980— 1988-йил), жами 68 та ўйин ўтказган[7]. У 1986-йилда Дубайда бўлиб ўтган 27-шахмат Олимпиадасида иккинчи ўринни эгаллади ва биринчи доскада бронза медалини қўлга киритди[8]. Бу миллий терма жамоаси учун келтирган ажойиб ғалабалардан бири эди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 中国国际象棋运动员等级分数据库 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-12 санасида архивланган), чессинчина.нет.
- ↑ 1982 Тбилиси Интерзонал Тоурнамент, марк-wеэкс.cом
- ↑ Ху (Марч 1984). „Лиу Шилан: А Стар Рисес ин тҳе Эаст“.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам) - ↑ 1983-84 Cандидатес Матчес, марк-wеэкс.cом
- ↑ 1985 Зелезноводск Интерзонал Тоурнамент, марк-wеэкс.cом
- ↑ 1987 Тузла Интерзонал Тоурнамент, марк-wеэкс.cом
- ↑ ОлимпБасе :: Wоменъс Чесс Олймпиадс :: Лиу Шилан
- ↑ ОлимпБасе :: 27тҳ Чесс Олймпиад (wомен), Дубаи 1986, информатион