Lizotsim

Лизоцим (лиз…ва юн. зйме — ҳамиртуруш), мурамидаза — гидролазалар синфига мансуб фермент, бактерия ҳужайралари пардасини емиради. Мукополисаҳаридларда Н — ацетилмурамин кислота, Р — глюкозид боғини ва Н-ацетилглюкозаминнинг парчаланишини катализлайди. Лизоцим одам ва ҳайвонлар организмининг кўпгина тўқима ва суюқликлари (кўз ёши, балғам, сўлак, талоқ, жигар, шиллиқ қаватлар), шунингдек, айрим ўсимликлар, бактериялар ва фагларда топилган; товуқ тухуми оқсилида айниқса кўп. Тухум оқсили лизоцими тўлиқ ўрганилган, у 129 аминокислота қолдиғидан иборат, мол.м. 14.000 га яқин лизоцизм одам ва ҳайвонлар организмининг ташқи муҳит билан алоқа бўладиган жойлари (кўз, бурун-ютқин ва бошқалар)да бактерияга қарши тўсиқ (барер) ҳосил қилади. Лизоцизм препарати кўз, бурун-ҳалқум касалликларини даволашда, ярада, куйганда, акушерлик амалиётида, шунингдек, озиқ-овқат саноатида ва бошқаларда ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |