Ллойд Жеймс Остин ИИИ (инглизча: Ллойд Жамес Аустин ИИИ 1953-август 8-йил) – 1953-йилнинг 8-августида АҚШнинг Алабама штатида дунёга келган америкалик давлат арбоби ва ҳарбий етакчиси, АҚШ армияси генерали, 2013—2016-йилларда — АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари. 2020-йил 7-декабрда Остиннинг Жо Байден кабинетида АҚШ мудофаа вазири лавозимига тайинланиши эълон қилинган. 2021-йил 22-январда у АҚШ Сенати томонидан АҚШ Мудофаа вазири лавозимига тасдиқланган.

Ҳаёти

Ллойд Жеймс Остин ИИИ 1953-йил 8-августда Алабама штатининг Мобиле шаҳрида дунёга келган. Ллойд Остин Жоржияда вояга етган. У 1975-йил июн ойида Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий Академиясини (Вест Поинт) бакалавр даражаси билан тамомлаган. Шу билан биргаликда Остин Аубурн университетида таълим бўйича магистр даражасини ва Wебстер университетида бизнес бошқаруви бўйича магистр даражасини олган.

Генерал Ллойд Остин

АҚШ армияси қўмондонлиги ва бош штаби коллежи ва АҚШ армияси ҳарбий коллежини тагатган.

Вест-Пойнтни тугатгандан сўнг, Остин лейтенант унвонини олган. Ва шундан кейин унга юклатилган илк вазифа Германиядаги 3-(механизациялашган) пиёдалар дивизиясида бўлиб, у ерда 1-баталён милтиқ отряди командири, 7-пиёда полкида ва разведка ротаси командири лавозимида фаолият юритган. Илғор пиёда офицерлар тайёрлашни тугатгандан сўнг, у Шимолий Каролина штатидаги Форт Брагг шаҳридаги 82-ҳаво-десант дивизиясига жўнатилган, у ерда 2-баталён (ҳаво-десант) жанговар ёрдам компанияси 508-пиёда полкига қўмондонлик қилган ва командир ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.

Кейинчалик у 1- бригада, 10-тоғ дивизияси қўмондони этиб тайинланган, кейинроқ Ню-Ёркдаги Форт Друмда дивизиянинг режалаштирувчиси, ўқитиш, сафарбарлик ва хавфсизлик бўйича офицери этиб тайинланди.

Полковник Ллойд Остин 1998-йил

2006-йил 8-декабрда Остин генерал- лейтенант лавозимига кўтарилди ва Шимолий Каролина штатидаги Форт Брагг 18-ҳаво десант корпусига қўмондонликни қабул қилиб олган.

2009-йил август ойида Остин Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси директори (раис ёрдамчиси) этиб тайинланган.

2012-йил январ ойида Остин АҚШ армияси штаб бошлиғининг ўринбосари бўлган[1].

2013-йил март ойида Остин Америка Қўшма Штатлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони этиб тайинланган[2][3].

У бу лавозимда 2016-йилнинг март ойига қадар фаолият юритган ҳамда ундан кейин Қуролли Кучлар сафидан нафақага чиққан[4].

Истеъфога чиққанидан сўнг, у Райтҳеон Течнологиэс бошқарув кенгаши аъзоси бўлди[5].

Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири

Мудофаа вазири Ллойд Жеймс Остин ИИИнинг Бразилияга ташрифи, 2022-йил июл.

2020-йил 7-декабрда Остин Байденнинг бўлажак кабинетида Мудофаа вазири бўлиши эълон қилинди. Ҳамда 2021-йил 22-январга келиб, АҚШ Сенати ушбу номзодни айнан шу лавозимга тасдиқлади.

Совринлар ва мукофотлари

  • Мудофаа вазирлигининг „Буюк хизматлари учун“ медали
  • АҚШ армиясининг хизматлари учун медали
  • Генерал Ллойд Остин, 2021-йил.
    Силвер Стар (АҚШ)
  • „Буюк хизматлари учун“ медали (АҚШ)
  • Фахрий легион ордени
  • „Буюк хизматлари учун“ медали (АҚШ)
  • Мақтовли хизмат медали (АҚШ)
  • „Буюк хизматлари учун“ медали
  • Армия хизматлари учун медали
  • Армия ютуқлари медали
  • Уста пиёда аскар нишони
  • Парашютчи нишони

Манбалар

  1. ↑ „Аустин сwорн ин ас виcе чиэф оф стафф“ (2013-йил 12-март). 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-декабр.
  2. ↑ „Генерал Ллойд Ж. Аустин ИИИ Ретирес“. Блаcк Энгинеэр.cом (2016-йил 11-апрел). 2016-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-май.
  3. ↑ „Лоокинг баcк фор тҳе wай аҳеад: Ан интервиэw wитҳ Ретиред Ген. Ллойд Аустин“ (эн) (2018-йил 2-январ). 2020-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-декабр.
  4. ↑ Cаллаҳан, Гув „А Солдиэр'с Солдиэр“ (2016-йил 8-апрел). 2016-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-май.
  5. ↑ Липтон, Эриc; Вогел, Кеннетҳ П.; ЛаФоргиа, Мичаэл. „Биден'с Чоиcе фор Пентагон Фаcес Қуэстионс он Тиэс то Cонтраcторс“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 9-декабр). 2020-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-декабр.

Ҳаволалар