Лобби, лоббизм (инглизча: лоббй — клуарлар, хос хоналар) — давлат идоралари, қонунчилик, ижроия, суд ҳокимиятларининг минтақалар иқтисодиёти айрим тармоқлари ва соҳаларини, корхоналар, ижтимоий гуруҳларни обектив зарурат тақозоси билан эмас, балки маълум бир манфаатларни кўзлаб, баъзан мансабдор шахсларни сотиб олиш йўли билан қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти. Лоббистлар ҳокимият вакиллари қиёфасида ўз ҳимоясидагиларга катта фойда берадиган давлат буюртмалари, кредитлар, ёрдамлар, имтиёзлар, лицензиялар олишда, иқтисодий ва тижорат фаолиятида, янги корхоналар очиш ва уни рўйхатдан ўтказишда, рақобатчиларни синдиришда қулай шароитлар яратишда кўмаклашади. Аграр Лобби ва саноат Лоббига бўлинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил