Лобнор, Қорақўшун — Шарқий Туркистоннинг шарқий қисмидаги оқмас кўл. Тарим текислигининг шарқида, 780 м баландликда жойлашган. Кўлга Кўнчи-дарё ва Тарим дарёлари қуйилади. Улардан келадиган сувнинг миқдорига қараб Лобнурнинг ўрни, майдони ва шўрлиги ўзгариб туради. Сув кўпайганда майдони 3 минг км² (ИХ—Х асрларда 14 минг км² га етган), уз. 100 км, ўртача чуқ. 1 м. Кўлнинг соҳиллари шўрхок ва ботқоқлашган. Ноябрдан мартгача кўп қисми тубигача музлайди. Баъзи йиллари Тарим дарёси жанубга бурилиб, Черчен дарёси билан қўшилади ва Лобнурдан 100–150 км жануби-ғарбдаги Қорақўшун кўлига қуйилади. Бундай вақтларда Лобнур қуриб қолади. Лобнурни ўрганиш Марказий Осиёдаги ўзани ва ўрни вақт-вақти билан силжиб турувчи дарё ва кўллар муаммосини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган.[1] Николай Пржевалский ўзининг Марказий Осиёдаги 4-саёҳати давомида бу кўлдан ўтган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил