Лодз

Лодз (полякча: Łóдź; талаффузи - вуч) — Полшанинг марказий қисмидаги шаҳар. Лодз воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 806,7 минг киши (1999). Катталиги ва саноат аҳамияти жиҳатидан мамлакатда Варшавадан кейин 2-ўринда. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Атрофидаги шаҳарлар билан Лодз агломерациясини ташкил қилади.

Лодз мамлакат тўқимачилик саноати (ип газлама, калава ип, мовут, шойи, трикотаж ишлаб чиқариш) нинг энг йирик маркази. Трансформаторлар, электр билан ҳаракатланувчи машиналар учун ускуналар, тўқимачилик станоклари, резина ва кўн-поябзал ишлаб чиқарилади. Полиграфия ва озиқ-овқат саноати ривожланган. Университет, техника, тиббиёт ва бошқа институтлар, театрлар, музейлар бор. Лодзга ХИВ асрда асос солинган. ХВ асрдан шаҳар ҳуқуқини олган. Меъморий ёдгорликлардан ратуша, монастир ва бошқа сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил