Логистика (юнонча: логистике – ҳисоблаш, муҳокама санъати ) – 1) математик мантиқ тушунчасининг синоними; 2) Б. Рассел ва унинг мактаби вакилларининг асарларида баён этилган математик мантиқ тараққиётидаги босқичнинг номи. Назарий математикага қарама-қарши қўйиладиган ҳисоблаш ва геометрик ўлчовлар „санъати“ қадимий математикада логистикадеб аталган. Г. В. Лейбниц „Логистика“ ва математик мантиқ терминларини ўзи ишлаб чиққан хулоса чиқаришдаги ҳисобнинг синоними сифатида қўллаган. Унинг ғоялари ҳозирги замон математик мантиқда ўзининг тўлиқ ифодасини топган. „Логистика“ тушунчаси логистик метод (формал мантиқни формаллаштирилган тиллар назарияси ёрдамида баён этиш усули), логистик тизим (формал тизим) ва бошқа маъноларни ҳам англатади. Логистиканинг асл мақсади кам ҳаражат қилиб, кўп фойда олиш ва етарли натижага эришишдир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил