Википедия логотипи

Логотип (қадимги юнонча: λόγος (лóгос) – „сўз, нутқ“ + τύπος (тúпос) – „белги, из“) — 1) Ма’лум бир маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхона ёки муайян фаолият билан шуғулланувчи ташкилотнинг график шаклдаги ўзига хос тамғаси, рамзи; 2) Босмахона тизимида энг кўп қўлланувчи ҳарф, бўғин ёки бирор-бир белгининг металлдан (ба’зан ёғочдан) тайёрланиб, қўлда териладиган қуймаси; қадимий полиграфик литера[1].


Логотип турлари

НАСАнинг логотипи
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг логотипи

Логотип 4 та асосий элементдан таркиб топади. Булар ранг, типография, тасвир ва шиордир. Замонавий логотипларнинг бир қанча турлари бор:

  1. Монограм (ор леттермарк) лого — бу ҳарфлардан иборат логотиплар. Одатда бренднинг бош ҳарфларидан ташкил топади. Масалан: ИБМ, ҲП, CНН, НАСА.
  2. Wордмарк лого — бу шрифтга асосланган логотип бўлиб, у асосан бизнес номига қаратилади. Масалан: Виса, Cоcа-Cола, Гоогле.
  3. Пиcториал марк лого — тасвирий, пиктограмма ёки график белгига асосланган логотип. Бу турга мисол қилиб Аппле, Тwиттер каби компаниятларнинг логотипларини олишимиз мумкин.
  4. Абстраcт лого — бу тасвирий логотипнинг ўзига хос тури. Аппле ёки Тwиттер логотиплари каби таниқли, аниқ тасвир ўрнига, бу бизнесни ифодаловчи мавҳум геометрик шаклдан иборат бўлади. Бунга мисол Пепси ва Адидас логотиплари.
  5. Масcот лого — кўпинча ранг-баранг, баъзан эса мултфилмга ўхшаш, тасвирланган характерга эга бўлган логотиплардир. Мисол тариқасида КФC, Помидор Дўппи логотипларини келтиришим мумкин.
  6. Cомбинатион марк — сўз, график белги ёки масcот логолари бирлашган тури. Белги ва матн ёнма-ён жойлаштирилиши, бир-бирининг устига қўйилиши ёки умумий тасвир яратиш учун бирлаштирилиши мумкин. Масалан: Бургер Кинг, Лаcосте, Пайнет.
  7. Эмблем — белги ёки белги ичидаги сўзлардан иборат логотип тури. Кўпинча мактаблар, ташкилотлар ёки давлат идоралари учун қўлланади. Масалан: Старбуcкс.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.