Lohur

Лаҳоре
لاہور | |
|---|---|
Шаҳар | |
| Мамлакат |
|
| Вилоят | Пунжаб |
| Асос солинган | қадимий |
| Ҳудуд | |
| • Умумий | 1 772 км2 (684 сқ ми) |
| Баландлиги | 217 м (712 фт) |
| Аҳолиси (2017) | |
| • Умумий | 11 126 285 |
| • Зичлиги | 6 300/км2 (16 000/сқ ми) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 (ПКТ) |
| Ҳудуд коди | 042 |
Лаҳоре (ўзбекча: Лоҳур; урдуча: لاہور) — Покистоннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган йирик шаҳар. Рави дарёсининг чап соҳилида жойлашган бўлиб, Панжоб вилоятининг ма’мурий ва иқтисодий маркази ҳисобланади. Катталиги ва иқтисодий мавқеи жиҳатидан мамлакатда Карачи шаҳридан кейин 2-ўринда туради. Аҳолиси 5,1 миллион киши (1998).
Тарихи
Лоҳур милодий бошларида бунёд этилган. Х асрда у ҳинд рожаликларидан бирининг маркази бўлган. ХИ аср бошларида шаҳар Маҳмуд Ғазнавий ҳукмронлиги остига ўтган. 1099–1114 ва 1153–1186-йилларда Ғазнавийлар давлатининг пойтахти бўлган.
1240-йилда мўғуллар, 1342 ва 1398-йилларда хохорлар, 1398-йилда эса Амир Темур қўшинлари томонидан эгалланган. Кейинчалик шаҳар Деҳли султонлиги ва Бобурийлар империяси даврида Панжоб ноиблигининг маркази бўлган.
ХВИ–ХВИИ асрларда Бобурийлар даврида Лоҳур муҳим сиёсий ва маданий марказ сифатида ривожланди. ХВИИИ асрда у Нодиршоҳ ва Аҳмадшоҳ Дурроний ҳукмронлиги остида бўлган. 1799–1849-йилларда Сикҳ империяси таркибига кирган, 1849–1947-йилларда эса Британия империяси мустамлакаси бўлган.
1947-йилдан кейин Лоҳур Пакистан таркибига кириб, Панжоб вилоятининг ма’мурий маркази бўлиб қолган.
Иқтисодиёти
Лоҳур — муҳим транспорт тугуни бўлиб, халқаро аэропортга эга. Шаҳар Пакистаннинг йирик савдо-молия ва диний марказларидан биридир.
Саноат тармоқлари орасида тўқимачилик (ип, жун ва шойи газламалар), озиқ-овқат, резина-техника, кўн-поябзал, металлургия ва машинасозлик ривожланган. Шунингдек, ойна-шиша ишлаб чиқариш, темир йўл устахоналари ва иссиқлик электр стансиялари мавжуд.
Лоҳур қадимдан ҳунармандчилик маркази бўлиб, олтин ва кумуш буюмлар тайёрлаш, гилам тўқиш, каштачилик ва наққошлик ривожланган.
Та’лим ва маданият
Шаҳарда Панжоб университети (1882-йилдан), муҳандислик-технология университети, Миллий сан’ат коллежи фаолият юритади.
Лоҳурда Марказий музей, сан’ат ва савдо музейлари, технология музейи мавжуд. Шаҳар яқинида Шалимар боғлари, Жаҳонгир мақбараси жойлашган.
Аҳолиси
| Йил | Аҳоли сони | Изоҳ |
|---|---|---|
| 1881 | 138,878 | Британия Ҳиндистони даври |
| 1901 | 186,884 | Мустамлака даври рўйхати |
| 1931 | 400,075 | Шаҳар кенгайиши бошланиши |
| 1951 | 1,130,000 | Бўлинишдан (1947) кейинги миграция |
| 1961 | 1,630,000 | Тез урбанизация даври |
| 1972 | 2,198,890 | Саноатлашув ўсиши |
| 1981 | 2,988,486 | Шаҳарга миграция кучайиши |
| 1998 | 6,340,114 | Катта демографик ўсиш |
| 2017 | 11,126,285 | Замонавий мега-шаҳар босқичи |
| 2023 | 13,004,135 | Расмий ҳисоб |
Ме’морий ёдгорликлар
Лоҳур кўплаб тарихий обидалари билан машҳур. Улар орасида:
Транспорт
Шаҳар автомобил йўллари, темирйўл транспорти ва ҳаво қатнови орқали мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Покистон географиясига оид чала мақолалар оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Пакистан Буреау оф Статистиcс (ПБС) – Cенсус 2017
ҳттпс://www.пбс.гов.пк/
Лаҳор аҳолиси 2023-йилда 13 миллиондан ошган[1]