Lokayata
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Локаята (санскритча — инсоний дунё), чарвака — қад. ҳинд фалсафий таълимоти. Милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталарида ярим афсонавий донишманд Бриҳаспати асос солган деб ҳисобланади. Л. ҳақидаги илк маълумотлар буддизм аҳкомлари матнларида, ведалар ва қад. ҳинд эпосида баён этилган. Л. фалсафаси браҳманизмт қарши бўлиб, дунё (табиат)ни илоҳий кучларсиз изоҳлаш керак, деган ғояни илгари суради. Л. таълимотига кўра, инсон 4 унсурдан ташкил топган, у ўлгач, ундаги тупроқ унсури тупроққа, сув унсури сувга, ўт унсури ўтга, ҳаво унсури ҳавога, сезгилар эса фазога айланади. Инсон тана ва руҳ бирлигида намоён бўлади. Тана ўлиши билан онг ҳам йўқолади. Ҳар бир инсон бир марта яшайди. У қайтадан тирилмайди. Л. жон, руҳнинг кўчиб юришини рад этади. Л. намояндалари ўз таълимотларида художўйликка қарши ердаги ҳаётни тарғиб этади. Улар кастачиликни қоралаб, барча инсонлар тенг, деган ғояни илгари суради. Уларнинг фикрича, оламда содир бўлиб турадиган ҳодиса ва жараёнларнинг сабабчиси моддий борлиқдир. Мае, оловнинг иссиқ, сувнинг совуқ бўлишини айнан шу ҳодисаларнинг ўзидан излаш лозим. Инсон ҳаётининг моҳияти — шу дунёда роҳат қилишдир. Бунинг учун у меҳнат қилиши, илм фан ютуклари билан ошно бўлиши лозим. Л.да фаровон ҳаёт, инсоннинг ахлоқий камолоти ғоялари олға сурилган. Л. вакиллари билиш назариясида сенсуализм мавкеида туриб, сезги — билишнинг бирдан-бир ишончли манбаи деб ҳисоблайди. Л.нинг кейинги кўриниши чарвака деб аталади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |