Локки – Кекса аёллар рўмол бошидан тушиб кетмаслиги учун унинг устидан қатлаб ўраб оладиган рўмол. Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда локки ўрнида пешонабоғ сўзи ишлатилади. Зомин ҳудудида рўмолнинг буклаб-буклаб, тепасини чўччайтириб пешона қисмидан боғланадиган туринии локки дейди. Локкининг фонетик варианти лаккидир.

Адабиётлар

Асомиддинова М. “Кийим-кечак номлари”. Тошкент, ФАН. 1981 йил.