Loladaraxt
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лоладарахт, лириодендрон (Лириодендрон) — магнолиядошлар оиласига мансуб, барги тўкиладиган дарахтлар туркуми. 2 тури (Л.тулипифера Шимолий Америкада ва Л.чиненсе Марказий Хитойда) 6оп.Л.тулипиферанинг бўйи 60 м ча, диаметри 3,5 м ча. Пўстлоғи кулранг ёки қизғиш-қорамтир. Май — июнда гуллайди (гуллари лолага ухшагани учун Л. дейилади). Пўстлоғида ошловчи моддалар бор. Ёғочининг хусусиятлари теракникига яқин. Мебел, мусиқа асбоблари, радиоприёмниклар тайёрлашда, қишлоқ хўжалиги машинасозлигида, қоғоз саноатида ишлатилади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва бошқа шаҳарларида Л.нинг кекса ва ёш туплари бор. Л.ни уруғидан кўпайтириш усуллари Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника ишлаб чикариш марказининг Ботаника боғида ишлаб чиқилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |