Ломе — Того пойтахти, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Гвинея қўлтиғи соҳилидаги порт. Иқлими экваториал иқлим, энг иссиқ ойлар (март—апрел)нинг ўртача температураси 31°, энг салқин ой (июл — август) ники 23°. Йилига уртача 755 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 500 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари).

Шаҳар ХИХ аср охирларида ХВИИИ асрнинг 20-йилларидан мавжуд бўлган қишлоқ ўрнида бунёд этилган. 1877-йилдан Германия протекторати Тогонинг маркази бўлган. Биринчи жаҳон урушидан кейин (1914—18 йилларда) Франсия мандатлигидаги ҳудуднинг, 1939—45 йилларда Франсия васийлигидаги Тогонинг маъмурий маркази. 1960-йил 27-апрелдан мустақил Того Республикасининг пойтахти.

Ломе — транспорт йўлларининг муҳим тугуни, аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Нефтни қайта ишлаш, металлургия, семент, мармар заводлари, пахта тозалаш, тўқимачилик, озиқ-овқат, поябзал корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Порт орқали четга фосфорит, мармар, қаҳва, какао, пахта ва палма маҳсулотлари чиқарилади. Ломеда Миллий мажлис, Президент саройи, меҳмонхона ва бошқа маъмурий ҳамда жамоат бинолари қурилган. Илмий тадқиқотлар институти, университет, миллий музей, кутубхона, ўқув муассасалари бор. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил