Лондон Эе ёки Милленниум Wҳеэл, консолли кузатув ғилдираки Лондондаги Темза дарёсининг Жанубий соҳилида жойлашган. У Европанинг энг баланд кузатув чархпалаги бўлиб, йилига уч миллион ташриф буюрувчилар билан Буюк Британиянинг энг машҳур пуллик турист атраксиони ҳисобланади. У оммабоп маданиятда ҳам кўп кўриниш берган.

Иншоот 135 метр (443 фт) узунликда бўлиб, ғилдирак диаметри 120 метр (394 фт)ни ташкил этади. 2000-йилда омма учун очилган пайтда у дунёнинг энг катта Феррис ғилдираги эди. 2022-йил 140 метрли (459 фт) Сун оф Мосcоw, 2006-йилда 160метрли (525 фт) Стар оф Нанчанг, 2008-йили 165 метрли (541 фт) Сингапоре Флер, 2014-йил 167метрли (548 фт) Ҳигҳ Роллер(Лас Вегас) ва 2021-йили 250 метрли (820 фт) Аин Дубаи унинг баландлигини ортда қолдирди. Бошқа баландроқ мисоллардан фарқли ўлароқ, фақатгина бир томондан А-фраме билан тираб турилади ва унга ўз операторлари томонидан "дунёнинг энг катта чархпалаги" деган ном берилган. 2013-йилнинг бошларидаги Тҳе Шард нинг 72-қаватидаги 245метрли (804 фт) кузатув палубаси такомиллаштирилмагунча Тҳе Эе Лондонни кузатиш мумкин бўлган энг баланд нуқтаси ҳисобланган.

Лондон Эе Жубилеэ Гарденснинг г`арбий учини (олдинги Доме оф Дисcоверй) Темза дарёсинг Г`арбий қирг`ог`идаги Wестминистер Бридге ва Ҳунгерфорд Бридге о`ртасидаги Cоунтй Ҳалл ёнидаги Лондон Бороугҳ оф Ламбетҳга туташган. Энг яқин метро стансияси Wатерлоо.

Тарихи

Дизайн ва тузилиши

Лондон Эенинг дизайнини Маркс Барфиэлднинг Жулиа Барфиэлд ва Давид Маркс томонидан тузилган эр-хотин жамоси ишлаб чиққан.

Маcе қурилиш ишлари учун мас`ул болиб, Ҳолландиа асосий пўлат пудратчиси ва Тилбурй Доуглас фуқаро пудратчиси сифатида фаолият кўрсатишган. Маслаҳатчи муҳандислар Тонй Геэ&Партнерс фундамент ишларини дизайнлаштиришган ва Беcкетт Ранкине сув ишларинининг дизайни билан шуғулланишган.

Натаниэл личфиэлд ва Ҳамкорлар Туссаудс Гуруҳига Темзанинг жанубий қирғоғидаги деворни ўзгартириш учун режа қилиш ва қурилиш розилигини олишга ёрдам беришган.