Лонг-бич - АҚШнинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Калифорния штатида, Тинч океан соҳилида. Аҳолиси 467,354 минг киши (2018). Сан-Педро қўлтиғидаги порт (йиллик юк ортиб-тушириш 45 млн. т атрофида). Балиқ овлаш флоти базаси. Нефт олинади ва қайта ишланади. Асосий саноат тармоқлари — ракета-космик ва авиация саноатлари. Автомобилсозлик, кемасозлик, металлсозлик, нефт кимёси, озиқ-овқат саноати корхоналари, Калифорния университети филиали бор. Иқлим курорти. Ҳарбий денгиз базаси. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил