Классик лонг-дринк "Том Коллинз"

Лонг-дринк (инглизча: лонг дринк, том маънода „узоқ ичимлик“) — етарлича катта ҳажмдаги (120 мл дан ортиқ, ўртача ҳажми 160-400 мл) алкоголли коктейл[1]. Одатда, кўп муз билан тайёрланади, шунинг учун уни эриб бориши меъёрида, узоқ вақт давомида, сомонча чўп орқали ичилади[2]. Иссиқ кунларда яхши салқинлаштирувчи ичимлик.

Финча лонг-дринк

Финландияда „лонг-дринк“ атамаси (фин: лонкеро) жин ва, одатда, грейпфрут содаси билан тайёрланган коктейлга тегишлидир. Финландияда лонг-дринк дўконларда ҳам, ресторанларда ҳам кенг тарқалган ва одатда қуйиб берилади[3]. У 1952-йилги Хелсинки Ёзги Олимпия ўйинларидан олдин оммалашган эди[4].

Эътиборга молик лонг-дринклар

Лонкеро
  • Жин ва тоник
  • Кайпириня
  • Куба либре
  • Лумумба
  • Москва хачири
  • Мохито
  • Пина колада

Манбалар

  1. ↑ Фредериc Гомес Cассидй, Роберт Броcк Ле Паге. Диcтионарй оф Жамаиcан Энглиш. Университй оф тҳе Wест Индиэс Пресс, 2002 — 279-бет. ИСБН 978-976-640-127-6. 
  2. ↑ „Лонгдринк — Реcепт — Тастелине.cом“ (св). Тастелине (2015-йил 27-ноябр). Қаралди: 2021-йил 4-декабр.
  3. ↑ Аарон Кнолл. „Тҳе сторй оф тҳе Финниш Лонг Дринк | бй тҳе ГИН ис ИН“ (эн). Қаралди: 2021-йил 4-декабр.
  4. ↑ „Ҳартwалл Оригинал Лонг Дринк“. Оригинал Лонг Дринк. Қаралди: 2021-йил 4-декабр.