Лоок Аwай — 2018-йилда суратга олинган Канада психологик даҳшатли драма филми[1]. Филм ўзининг даҳшатли кўзгу тасвири билан ўрнини алмаштирганда ҳаёти тубдан ўзгариб кетган ўрта мактаб ўқувчиси Мариа ҳақида ҳикоя қилади[2]. Филмнинг ссенарий муаллифи ва режиссёри Ассаф Бернстаиндир. Бош ролларни Индиа Эислей, Мира Сорвино ва Жасон Исааcс ижро этган.

Лоок Аwай
Файл:Лоок Аwай (филм) постер.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Ассаф Бернстеин
Продюсер(лар)
  • Дана Лустиг
  • Гиора Каплан
  • Брад Каплан
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ассаф Бернстеин
Ролларда
Бастакор(лар) Марио Григоров
Оператор(лар) Педро Луқуэ
Монтажёр(лар) Даннй Рафиc
Дистрибютор Вертиcал Энтертаинмент
Премера
санаси
Давомийлик 103 дақиқа
Мамлакат Kanada bayrogʻi Канада
Тил инглизча
Даромад $1.1 миллион

Сюжети

17 ёшли Мариа Бреннан содда ва тортинчоқ ўрта мактаб ўқувчиси бўлиб, тенгдошлари уни масхара қилишар ва синфдоши Марк томонидан ҳақоратланарди. Унинг ягона дўсти — Лилй. Шунингдек, уни Лилйнинг севгилиси Шонга нисбатан яширинча туйғулари бор эди. Унинг отаси Дан — филандер пластик жарроҳ ва обсесиф перфекционист, онаси Амй эса депрессия ва даҳшатли тушлардан азият чекарди.

Мария тасодифан эгизакларнинг сонограммасини топади. Ҳаммомда унинг акси ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлайди, бу Мариани даҳшатга солади. Эртаси куни эрталаб у ота-онаси билан буни муҳокама қилишга ҳаракат қилади. Бироқ, улар уни гапиришга қўйишмайди.

Марианинг акси ўзининг ҳаётга қайтишини орзу қилиб, у билан гаплаша бошлайди, ўзини Аирам деб таништиради ва Мариага қайғусини баҳам кўришини ва тушкунликка тушмаслигини айтади. Аирам харизматик, қатъиятли ва ишончли бўлади. Мариа унинг кимлигини сўрайди ва Аирам шунчаки ҳар доим шу ерда бўлганлигини айтади.

Лилй Мариани режалаштирилаётган муз устидаги қишки битирув учун конкида учиш дарсига олиб боради, лекин Мариа сирғалиб, ўрнидан туролмаганидан сўнг, Лилй уни мазах қилиб, муз устида ташлаб кетади. Ниҳоят, битирув маросими бошланади, Мариа битирув кечасида Марк томонидан камситилади ва жисмоний ҳужумга учрайди. Бу воқеалардан қаттиқ хафа бўлган Мариа Аирамни топиш учун ҳаммомга киради. Уларнинг кафтлари ва лаблари бир-бирига тегиб, жойларни алмаштиришади.

Ролларда

  • Индиа Эислей Мариа ва Аирам ролида; Мария ўз тенгдошлари томонидан доимо масхара қилинадиган қўрқоқ шахс; Аирам Марианинг акси ва марҳум эгизаги бўлиб, у тенгдошларининг босимини енгишга ёрдам беради ва кейинчалик Мариани қийнаганларнинг барчасини ўлдириш учун унинг ўрнини эгаллайди.
  • Мира Сорвино Марианинг руҳий тушкунликдан азият чекаётган онаси Амй ролида
  • Жасон Исааcс Марианинг отаси Дан ролида
  • Пенелопе Митчелл Марианинг энг яқин дўсти Лилй ролида
  • Ҳаррисон Гилберцон Лилйнинг яширинча севгилиси бўлган Шон ролида
  • Жоҳн C. МаcДоналд Марк ролида, Марианинг мактабидаги безори бола
  • Кристен Ҳаррис Наоми ролида

Яратилиши

2016-йил август ойида, суратга олиш бошланишидан ва филм тугалланиб, экранга чиқарилишидан икки йилдан кўпроқ вақт олдин, Вариэтй филмни Беҳинд тҳе Гласс номи остида суратга олиниши ҳақида хабар берган[3]. Режиссор Ассаф Бернстеиннинг Шимолий Америка биринчи филми бўлган Лоок Аwай филмига Бернстеин, Гиора „Гиг“ Каплан, Брад Каплан ва Дана Лустиг продюсерлик қилган[3]. Филмнинг суратга олиш ишлари Манитоба штатининг wиннипег шаҳрида бўлиб ўтган[3].

Намойиш этилиши

Филм 2018-йил 12-октябрда илк бор оммага тақдим этилган, оммавий ахборот видеолари савдосидан 13 592 доллар даромад кўрган[4].

Танқидий қабул

Филм одатда салбий танқидларни олган. „Роттен Томатоэс“да филм 17 фоиз танқидчиларнинг ижобий баҳоларига эга бўлиб, ўртача рейтинг 4,5/10 натижани кўрсатган. Лос Ангелес Тимес газетаси мухбири Ноэл Муррай сўзларига кўра, „сурат жуда секин, кайфият эса жуда хира бўлган“[5]. Баъзи ижобий шарҳлар ҳам мавжуд бўлиб, Wитҳоут Ёур Ҳеаднинг мухбири Мичаэл Ж. Эпстеин, бу филм „сюжет фақат ўз асосининг муносиб кенгайтмаси эмас, балки мавзуга асосланган қувонч, ўсмирларнинг жозибадор кўринишидан анча жиддийроқ ва ақллироқ эди“ деб таъриф берган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Фирст траилер фор миррор Имаге ҳоррор филм 'Лоок Аwай' релеасед“. Тҳе Неwс Интернатионал (2018-йил 3-октябр). 2018-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-октябр.
  2. ↑ Леигҳтон. „Лоок Аwай: Ёур рефлеcтион ис море тҳан wҳат ит сеэмс“. ФанСидед (2018-йил 1-октябр). 2020-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 МcНарй, Даве (Аугуст 24, 2016). „Индиа Эислей, Жасон Исааcс Старринг ин Тҳриллер 'Беҳинд тҳе Гласс'“. Вариэтй. Қаралди: Жануарй 24, 2017.
  4. ↑ „Лоок Аwай“. Тҳе Нумберс. Наш Информатион Сервиcес, ЛЛC. Қаралди: 2020-йил 10-июн.|ид= параметрига қиймат берилиши лозим
  5. ↑ Муррай, Ноэл. „Ревиэw: Псйчологиcал тҳриллер 'Лоок Аwай' cан'т ливе уп то а феw cреэпй сcенес“. Лос Ангелес Тимес (2018-йил 1-октябр). 2018-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-январ.
  6. ↑ Эпстеин. „Лоок Аwай ревиэw анд интервиэwс“. wитҳоутёурҳеад.cом (2018-йил 11-октябр). 2018-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-январ.

Ҳаволалар