БАЙРОН (Вугоп) Жорж Ноэл Гордон (1788.22.1, Лондон - 1824.19.4, Мисолунги, Гресия) — британиялик шоир ва зодагон[1][2]. Лордлар палатаси аъзоси (1809-йилдан). "Чайлд Ҳаролд зиёрати" достонини (1812, 1817-18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги "Кофир", "Абидослик келин" (1813), "Қароқчи", "Лара" (1814), "Коринф қамали", "Паризод" (1816) каби достонлари Низомийнинг "Лайли ва Мажнун", Фирдавсийнинг "Юсуф ва Зулайҳо" асарлари таъсирида ёзилган. Байрон 1817-1822-йилларда Италияда яшайди. "Тассо шикояти" (1817), "Мазепа" (1818) поэмалари, "Манфред" (1817), "Хотин" (1821) драмаларида адолацизликка қарши курашга чақиради, инсон ва дунё муаммоси етакчи мавзу бўлган. Байрон 1818-йилда "Дон Жуан" шеърий романини ёзишга киришган. Асарда инсон ва муҳит масаласи биринчи ўринга чиққан. Бунда Байрон романтизмдан реализмга ўтган (асар тугалланмаган). Унинг қатор шеърлари, "Чайлд Ҳаролд зиёрати", "Манфред", "Шийлон тутқуни", "Шийлон сонета" достонлари ўзбек тилида нашр қилинган.

Лорд Байрон

Тҳомас Пҳиллипс томонидан чизилган Портраит оф Лорд Бйрон , тахминан 1813-йил
Таваллуди
Георге Гордон Бйрон

22-январ 1788-йил
Вафоти 19-апрел 1824-йил(1824-04-19)
(36 ёшда)
Миссолонгҳи, Аэтолиа, Усмонийлар давлати
Турмуш ўртоғи
Анне Исабелла Милбанке
(турм. 1815; ажр. 1816)
Болалари
Имзоси

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар