Лорен Жамес Шривер (1944-йил 23-сентябрда туғилган) – НАСАнинг собиқ астронавти, учувчи ва истеъфодаги АҚСҲ Ҳаво-кучлари полковниги[1].

Лорен Шривер
Таваллуди
Жефферсон, Аёва штати, 1944-йил 23-сентябр
Таълими Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси
Пурдуэ университети
Касби НАСА астронавти
Мукофотлари

Карераси

Шривер 1962-йилда Патон ўрта мактабини битирган[2]. У 1967-йилда Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясида авиация муҳандислиги бўйича бакалавр даражасини ва 1968-йилда Пурдуэ университетида астронавтика муҳандислиги бўйича магистрлик даражасини қўлга киритган[3].

Шривер 1969-йилдан бошлаб, 1973-йилгача Оклахома штатидаги Ванcе ҳаво кучлари базасида Т-38 академик инструктор учувчиси сифатида ишлаган[4][5]. 1973-йилдан 1974-йил октябригача Таиландда чет эл саёҳатида бўлган. 1975-йилдан бошлаб Лорен Калифорниядаги Эдwардс ҳаво кучлари базасидаги Америка Қўшма Штатлари ҳаво кучлари кўнгилли учувчилар мактабида ўқиган[4]. Кейинчалик Лорен 6512-синов отрядига тайинланган ва 1976-йилда Ф-15 синов кучлари сафида кўнгилли учувчиси сифатида хизмат қила бошлаган[4].

Шривер 1978-йил январ ойида НАСА томонидан астронавт сифатида танлаб олинган, учта космик парвозда қатнашган ва космосда 386 соатдан ортиқ вақтни ўтказган[6][7]. 1982-йилнинг сентябр ойида Лорен СТС-10 учувчиси сифатида хизмат қилиши керак бўлган, аммо бу миссия бекор қилинган[6]. Шривер 1985-йил 24-январда Кеннедй космик марказидан учирилган СТС-51-C космик кемасида учувчиси бўлган[7]. У 1990-йил 24-апрелда учирилган СТС-31 иккинчи миссиясида беш кишидан иборат экипажга қўмондонлик қилган[7]. Ушбу беш кунлик парвоз Ҳуббле космик телескопини жойлаштирган[6][7]. Шривер 1992-йилда СТС-46 миссиясига ҳам қўмондонлик қилган[7].

Нафақага чиқишидан олдин Шривер Флорида штатидаги Кеннедй космик марказида юкни қайта ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. У 1997-йилда мазкур лавозимни эгаллашидан аввал космик кема дастурининг учириш интеграцияси бўйича менежер вазифасини бажарган. Шривер 2011-йилда НАСАдан нафақага чиққунига қадар Унитед Спаcе Аллианcе компаниясининг муҳандислик ва интеграция бўйича вице-президенти ҳамда бош технология директори лавозимларида фаолият юритган[8].

Шахсий ҳаёти

Шривернинг ўғли Даррелл ва Жессиэ (Драер) Аёва штатининг Жефферсон шаҳрида туғилган[9][10]. Шривер ва хотини Сусан Диане(қизлик фамилияси Ҳане) учта қиз ва бир ўғилнинг ота-онаси[11]. Улар Колорадо штатининг Эстес Парк шаҳрида истиқомат қилишади[9]. Шривер 2018-йилдан буён Эстес Паркдаги Америcан Легион Пост 119 да қўмондонлик лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Мукофотлари

2016-йил 27-октябрда Жефферсон шаҳридаги Греэне округининг Фреэдом Роcкда полковник Шривер, генерал-лейтенант Дwигҳт Эисенҳоwер ва капитан Даррелл Линдсейнинг тасвирлари намойиш этилган. Шривернинг тасвирини Греэнфиэлдлик рассом Рай „Бубба“ Соренсен чизган[14].

Манбалар

  1. ↑ „Астронаут Био: Лорен Ж. Шривер (Cолонел УСАФ)“. НАСА wебсите (2008-йил 1-май). 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  2. ↑ Cарлсон, Cолтране. „Патон'с Формер Астронаут Талкс Аполло Ландинг Анниверсарй анд Ҳис Тиме ин Спаcе“ (2019-йил 18-июл). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  3. ↑ „Астронаут Био: Лорен Ж. Шривер (Cолонел УСАФ)“. НАСА wебсите (2008-йил 1-май). 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Астронаут Био: Лорен Ж. Шривер (Cолонел УСАФ)“. НАСА wебсите (2008-йил 1-май). 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  5. ↑ Cарлсон, Cолтране. „Патон'с Формер Астронаут Талкс Аполло Ландинг Анниверсарй анд Ҳис Тиме ин Спаcе“ (2019-йил 18-июл). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Астронаут Био: Лорен Ж. Шривер (Cолонел УСАФ)“. НАСА wебсите (2008-йил 1-май). 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Cарлсон, Cолтране. „Патон'с Формер Астронаут Талкс Аполло Ландинг Анниверсарй анд Ҳис Тиме ин Спаcе“ (2019-йил 18-июл). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  8. ↑ Cарлсон, Cолтране. „Патон'с Формер Астронаут Талкс Аполло Ландинг Анниверсарй анд Ҳис Тиме ин Спаcе“ (2019-йил 18-июл). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Дуане Шривер Обитуарй“. Тҳе Жефферсон Ҳералд (2014-йил 22-июл). 2024-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  10. ↑ Бутлер, Бен. „Фреэдом Роcк Унвеилед то Эагер Греэне Cоунтй Cроwд“ (2016-йил 28-октябр). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  11. ↑ „Астронаут Био: Лорен Ж. Шривер (Cолонел УСАФ)“. НАСА wебсите (2008-йил 1-май). 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
  12. ↑ У. С. Астронаут Ҳалл оф Фаме Индуcтеэ Биограпҳиэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-05-09 санасида архивланган), ретриэвед 15 Новембер, 2024
  13. ↑ 2007 У. С. Астронаут Ҳалл оф Фаме Индуcтион (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-03-15 санасида архивланган) , ретриэвед 15 Новембер, 2024
  14. ↑ Бутлер, Бен. „Фреэдом Роcк Унвеилед то Эагер Греэне Cоунтй Cроwд“ (2016-йил 28-октябр). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.