Лорисимонлар (Лорисидаэ) - суш эмизувчилар синфининг чала маймунлар оиласи. 4 уруғи маълум. Жумладан, хипча лори (1 тур) ва йўғон лори (2 тур) Жан.-Шарқий Осиёда, бошқа 2 уруғи Африкада тарқалган. Хипча лори гавдасининг узунлиги 20—25 см, жуни сарғишкулранг, думи бўлмайди. Йўғон лори гавдасининг узунлиги 18—40 см, жуни малла ёки кумушеимон ялтироқ, думи жуда калта. Л. — тунги ҳайвонлар, баъзан ялқовларга ўхшаб дарахтларга осилиб олади. Битта бола туғади. Мева, қушлар тухуми ва ҳашаротлар билан озиқланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил