Lotereya

Лотерея (итал. лоттериа, франс тилида лот — қуръа) — давлат ёки ташкилотлар томонидан махсус билетлар (Л. билетлари) сотиш орқали аҳолидан ихтиёрий пул маблағлари йиғиш шакли. Йиғилган маблағларнинг бир қисми пул ёки буюм ютуклари тарзида ўйинга сарфланади. Лотереянинг, асосан, қуйидаги турлари мавжуд:
- Тиражли Л. — тартиб рақамлари (серия ва разрядларга бўлинган) қўйилган Л. билетлари чиқарилади. Бир Л. билети қиймати, ўйинни ўтказиш вақти, пул, буюм ва бошқа ютуклар миқдори Л. чиқарилгунига қадар белгиланади.
- Бир лаҳзали Л. (аллерги) — Л. ўйини билет сотиб олинган заҳоти ўтказилади, ютуқли билетлар уларни аниқлашни истисно қилувчи ёпиқ ҳолда чиқарилади. Ютуқли ўйин билети сотиб олинганидан сўнг ҳимоя қатламини ўчириш, билетнинг бир қисмини кесиш ва бошқа билан дарҳол аниқланади.
Л. биринчи марта 1466-йил 24-февралда Брюгге шаҳрида (Германия) камбағалларга ёрдам уюштириш учун маблағ йиғиш мақсадида ўтказилган. СССРда, шу жумладан, Ўзбекистонда аҳоли маблағларини маданий-маърифий ва бошқа тадбирларга жалб этиш мақсадларида ХХ асрнинг 20-йиллари бошидан дастлаб маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан Л. ўйинлари ташкил этилган. 1926-йилдан турли кўнгилли ташкилотлар (Осоавиахим, Қизил Крест ва Қизил Ярим Ой ва бошқалар) Л.лари кенг тарқади. 1958-йилдан иттифоқдош республикаларда давлат Л.лари (пул-буюм, спорт, бадиий, ДОСААФ ва бошқалар) чиқарилди ва улардан олинган даромадлар шу республикалар бюджетига ўтказилди.
Ҳозирги даврда кўпгина хорижий мамлакатларда Л.ни муниципалитетлар, хайрия жамғармалари ўтказади. Ўзбекистонда 1991-йилдан кейин, асосан, тиражли ва лаҳзали Л.лар чиқарила бошланди. "Совға" (1995), "Мустақиллик" (1996) давлат пул-буюм Л.лари, хайрия жамғармалари, жамиятлар ("Наврўз", "Амир Темур", "Бобур", "Меҳр-шафқат ва саломатлик", "Нуроний", "Маҳалла", "Камолот", "Олтин мерос" ва бошқалар) ҳамда турли ташкилотлар томонидан турли хил Л.лар чиқарилди. Л.лар мамлакатда ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, тарихий обидаларни сақлаш, таъмирлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, спортни ривожлантириш, хайрия, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш мақсадларида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси да Л.ни чиқариш Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонуни (2000-йил 25-май), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (2002-йил 15-ноябр) қарори билан тартибга солинади. Минтақавий Л. ўйинларини ўтказиш бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида хўжалик ҳисобидаги ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |