Lothar Matthäus
Лотҳар Ҳерберт Маттҳаус (олмонча: Лотҳар Ҳерберт Маттҳäус ) – немис футболчиси, ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси. Германия терма жамоасида ўйнаган, терма жамоада ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи (150). 1990-йилда Германия ва Европанинг энг яхши футболчиси бўлди. Орадан бир йил ўтиб жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик билан шуғулланади. Ҳозир Германиянинг „Скй Спорт“ телеканалида эксперт бўлиб ишлайди.
|
Маттҳäус 2019-йилда | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Лотҳар Ҳерберт Маттҳäус | ||
| Таваллуд санаси | 1961-йил 21-март | ||
| Таваллуд жойи | Эрланген, Ғарбий Олмония | ||
| Бўйи | 1.74 м | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи, ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1971–1979 | 1. ФC Ҳерзогенаурач | ||
| Тотал | 618 | (181) | |
Лотҳар Маттҳаус 5 та жаҳон чемпионатларида (1982, 1986, 1990, 1994, 1998) Антонио Cарбажал, Гианлуиги Буффон ва Рафаэл Мáрқуэз билан бирга қатнашган тўрт нафар футболчидан бири. Жаҳон чемпионатининг финалида ўтказилган ўйинлар сони бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади (25 та ўйин)[1][2].
Фаолияти
Футболчи сифатида
Маттҳаус 1961-йил 21-март Бавариянинг Эрланген шаҳрида туғилган. Фаолиятининг бошида либеро позициясига ўтишдан олдин ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. Бешта жаҳон чемпионатида (1982, 1986, 1990, 1994, 1998) қатнашган бошқа футболчилардан кўра жаҳон чемпионатларининг финал қисмида кўпроқ ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи (25 ўйин). У миллий терма жамоа сафида 150 та ўйин ўтказган. 1980-йилги Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Шунингдек 1984, 1988 ва 2000-йилги чемпионатларда қатнашди. Европа чемпионатларининг финал қисмидаги ўйинларнинг биринчи ва охирги иштироки орасида 20 йил вақт ўтган тарихдаги ягона футболчи бўлди. Маттҳаус Пеле томонидан тузилган ФИФА 100 125 та энг зўр футболчи рўйхатига киритилган.
Унинг профессионал фаолияти 1979-йилда „Боруссия“ клубида бошланган ва 1984-йилгача давом этган. Маттеус шунингдек Бавария (1984-1988 ва 1992-2000), Интер (1988-1992, 1989-йилда Италия чемпионлигини қўлга киритган) ва 2000-йилда „МетроСтарс“да ўйнаган.
Мураббий сифатида
2010-йил 21-сентябрда Болгария терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Шартнома „1+2“ схемаси бўйича имзоланди. 2011-йил 19-сентябрда у кетма-кет иккита 1:6 ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди[3][4][5][6].
Шахсий ҳаёти
Маттҳаус беш марта турмуш қурган ва улардан тўрт фарзанди бор: қизлари Элисе (1986-йилда туғилган) ва Виола (1988-йилда туғилган), ўғиллари Лорис (1992-йилда туғилган) ва Милан (2014-йилда туғилган)[7]. Ҳозир гоҳ Германияда, гоҳ Венгрияда яшайди[8].
Ютуқлари
Футболчи сифатида
"Бавария"
- Германия чемпиони – 1985, 1986, 1987, 1994, 1997, 1999, 2000
- Германия кубоги соҳиби – 1986, 1998, 2000
- УЭФА кубоги соҳиби – 1996
- Германия Суперкубоги соҳиби – 1987
- Германия Лигаси кубоги соҳиби – 1997, 1998, 1999
"Интер"
- Италия чемпиони – 1989
- Италия Суперкубоги соҳиби – 1989
- УЭФА кубоги соҳиби – 1991
Германия терма жамоаси
- Жаҳон чемпиони – 1990
- Европа чемпиони – 1980
Мураббий сифатида
"Партизан"
- Сербия ва Черногория чемпиони – 2003
Шахсий мукофотлар
- Олтин тўп (Франcе Фоотбалл) соҳиби – 1990
- Wорлд Соccер журнали талқини бўйича энг яхши футболчи – 1990
- Онзе Мондиал талқини бўйича Европанинг энг яхши футболчиси – 1990
- ФИФА талқини бўйича энг яхши футболчиси – 1991
- Германияда йилнинг энг яхши футболчиси – 1990, 1999
- УЭФА маълумотларига кўра Европа чемпионати натижаларига кўра рамзий терма жамоага киритилган – 1988
- Жаҳон чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилган – 1990
- Жаҳон кубоги „Кумуш тўп“ соҳиби – 1990
- ИФФҲС талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси – 1990[9]
- „Интер“ клубининг Шон-шараф залига киритилган
- ФИФА 100 рўйхатига киритилган
- Голден Фоот – 2012 („Футбол афсоналари“ номинациясида)
Манбалар
- ↑ „CННСИ.cом — 2002 Wорлд Cуп — Wорлд Cуп Ҳалл оф Фаме: Антонио Cарбажал — Wеднесдай Май 08, 2002 10:46 ПМ“. Спорциллустратед.cнн.cом (2002-йил 8-май). 2013-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-октябр.
- ↑ „Архивированная копия“. 2012-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-феврал.
- ↑ „Маттеус уволен с должности главного тренера сборной Болгарии“. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-сентябр.
- ↑ „Лотар Матеус е новият селекционер на България“ (бг). Български футболен съюз (2010-йил 21-сентябр). 2010-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-сентябр.
- ↑ „Новият треньор на Българския национален отбор“ (бг). Български футболен съюз (2010-йил 23-сентябр). 2010-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-сентябр.
- ↑ „Лотҳар Маттҳäус wирд Натионалтраинер вон Булгариэн“ (де). Диэ оффизиэлле Wебсите вон Лотҳар Маттҳäус (2010-йил 23-сентябр). 2012-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-сентябр.
- ↑ Карлссон, Эмил „Маттҳäус ҳар гифт сиг – иген“ (св). Афтонбладет (2009-йил 5-январ). 2009-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 5-январ.
- ↑ „Четыре чемпиона мира — одно интервью“. 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июл.
- ↑ „ИФФҲС — Тҳе Wорлд’с бест плаер“. 2018-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-январ.
Ҳаволалар
- Расмий сайт(олм.) )
{{ИФФҲС ХХ асрнинг эркаклар бўйича жаҳон терма жамоаси}} {{ИФФҲС ХХ асрнинг эркаклар бўйича Европа терма жамоаси}}
