Жулиус Лотҳар Меер (19-Август 1830 – 11-Апрел 1895) Немис кимёгари. Биринчилардан бўлиб кимёвий элементлар даврий жадвалини ривожлантирган. Рус кимёгари – Дмитрий Менделеев (унинг асосий рақобатчиси) ва Лотҳар Меер Роберт Бунсен билан бирга ишлаган. У ҳеч қачон тўлиқ исмини ишлатмаган ва Лотҳар Меер сифатида танилган.

Жулиус Лотҳар Меер
Таваллуди 1830-йил 19-август
Варел, Қуйи Саксония
Вафоти 1895-йил 11-апрел
Тüбинген, Баден-Wüрттемберг
Фуқаролиги Германия
Соҳаси Кимё
Институтлар Тüбинген университети
Таълими Wüрзбург университети, Берслау университети
Таъсир кўрсатган Даврий қонун, кимёвий элементларни синфлаш
Мукофотлари Давй медали (1882)
Турмуш ўртоғи Жоҳанна Волкманн

Карераси

Меер Германиядаги Варел шаҳрида, физик – Фриэдрич Аугуст Меер оиласида туғилган. Олденбургдаги Алтес Гймнасиумни тамомлаганидан кейин, Зурич университетининг тиббиёт йўналишига қабул қилинган. Университетни тамомлаб Wüрзбург университетида патология йўналишида таҳсил олган. Wüрзбургни Тиббиёт Доктори сифатида тамомлаб Ҳеиделберг университетига, Роберт Бунсен ёнига боради. 1858-йилда ис газининг қонга таъсири ҳақидаги тезиси орқали Берслау университетида Пҳ. Д. даражасини олади. Нафас олиш физиологиясига бўлган қизиқиши уни кислород қондаги гемоглобин билан бирикишини аниқлашига сабаб бўлади[1][2].

1872-йилда 6 та углерод атомидан ташкил топган бензол ҳалқасининг тузилишини таклиф этади. Унинг фикрича, ҳар бир атом ўзаро бошқа атомлар билан оддий боғ орқали бирикади, 4-валентлиги эса ҳалқа ичига йўналади.

Франсия-Пруссия уруши мобайнида Меер фаолият олиб бораётган Политехника университети ҳарбий шифохона сифатида фойдаланилади ва Меер жароҳатланганларни даволашда фаол иштирок этади. 1876-йилда Лотҳар Меер Тüбинген университетида Кимё Профессори этиб тайинланади. Бу лавозимда ўз ўлимигача фаолият олиб боради[3].

Даврий жадвал

Меер асосан кимёвий элементларни даврий қонун асосида синфлашда эришган натижалари туфайли дунёга машҳур. У Англиядаги Жоҳн А. Р. Неwландс каби, элементлар ўз атом массаси бўйича тартибланса кимёвий ва физик хоссалари бир-бирига яқин элементлардан иборат гуруҳларга тушишини пайқаган. Унинг сўзларига кўра, атомлар массалари ординаталар ўқи бўйича, атомлар ҳажми эса абсиссалар ўқи бўйича тахланса ҳосил бўлган эгри чизиқ максимумлар ва минимумлар қаторини кўрсатади. Яъни энг электромусбат элементлар чизиқнинг юқори учига, атом массалари тартибида тўғри келади[3].

"ПопСcи" журналининг 1901-йилги сонида чоп этилган, Меерникига ўхшаш диаграмма. (Ўқлар билан кўрсатилган нодир газлар Меер яшаб ўтган вақтда фанга ноъмалум бўлган.)
"Диэ модернен Тҳеориэн дер Чемиэ" китобида келтирилган, Лотҳар Меернинг даврий жадвали (1864)[4]

Меернинг 1862-йилда Берслауда ёзилиши бошланиб, 2 йилдан сўнг нашр этилган „Диэ модернен Тҳеориэн дер Чемиэ“ китобида даврий жадвалнинг дастлабки шакли кўрсатилган. Жадвалда 28та элемент валентлигига кўра 6та оилага бўлиб кўрсатилган. Бу вақтга қадар дунё бўйлаб элементларнинг атом массаларида кўра уларнинг эквивалент оғирликлари кўпроқ ишлатилгани туфайли, элементларни атом оғирлигига кўра синфлаш тўхтаб қолган эди[5].

У 1864-йилда элементлар даврий жадвалининг горизонтал шакли ҳақида, 1870-йилда эса сўнги қатори ишқорий-ер металлари сирасига кирувчи элементларни ўз ичига олувчи вертикал шаклдаги даврий жадвал ҳақида мақолалар нашр этади[6].

1864-йилдаги жадвал

ИВ ИИИ ИИ И И ИИ Масса фарқи
И қатор Ли Бе ~16
ИИ қатор C Н О Ф На Мг ~16
ИИИ қатор Си П С Cл К Cа ~45
ИВ қатор Ас Се Бр Рб Ср ~45
В қатор Сн Сб Те И Cс Ба ~90
ВИ қатор Пб Би Тл ~90

1870-йилдаги жадвал

1869-йилда Дмитрий Менделеев ўша вақтда маълум бўлган элементларни тартибга келтириб даврий жадвал яратади. Бир неча ойдан сўнг Меер чоп этган мақолада Менделеевнинг жадвал билан ўхшаш бўлган, 1864-йилдаги жадвалнинг вертикал ҳолатга келтирилиб тузатилган шаклини кўрсатиб ўтади[7]:


И ИИ ИИИ ИВ В ВИ ВИИ ВИИИ ИХ
Б Ал Ин Тл
C Си Ти Зр Сн Пб
Н П В Ас Нб Сб Та Би
О С Cр Се Мо Те W
Ф Cл Мн
Фе
Cо
Ни
Бр Ру
Рҳ
Пд
И Ос
Ир
Пт
Ли На К Cу Рб Аг Cс Ау
Бе Мг Cа Зн Ср Cд Ба Ҳг

Меер ўз жадвалини Менделеевдан мустақил равишда ривожлантиради. Шунингдек мақолада атомлар ҳажмининг атом массасига кўра нисбатини кўрсатувчи диаграмма келтирилган. Диаграммада элементларнинг бу кўрсаткичларга кўра даврийлиги яққол кўрсатилган. Жадвал ҳудди Менделеевники каби келажакда кашф этилиши мумкин бўлган элементлар келтирилган, лекин Менделеевдан фарқли равишда Меер бу элементларга кучли эътибор қаратмайди ва физик ва кимёвий хоссаларини кўрсатмайди[8].

1882-йилда Лотҳар Меер ва Дмитрий Менделеев Даврий қонун устидаги ишлари учун Лондон қироллик жамияти томонидан Давй медали совринига сазовор бўлишади.

Шахсий ҳаёти

Меер 1866-йилда Жоҳанна Волкманнга уйланади. 1895-йил 11-апрел санасида юрак хуружи натижасида вафот этади.

Бағишловлар

Меернинг Даврий қонун устида амалга оширган ишлари шарафига 1893-йилда, Ожуэла кони, Мапимí, Дуранго ва Мексикада учровчи CаЗн2(АсО4)2 · 2Ҳ2О формуласига эга бўлган минералга „лотҳармеерите“ номи берилади[9]. 1893-йилдан бери яна 4 та минерал: феррилотҳармеерите (1992)[10], cобалтлотҳармеерите (1997)[11], ниcкеллотҳармеерите (1999)[12] ва манганлотҳармеерите (2002)[13] Лотҳар Меер шарафига номланган.

2020-йил 19-август Гоогледа Лотҳар Меернинг 190 йиллигига атаб Гоогле Доодле яратилган[14].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Сергеи Виноградскии анд тҳе Cйcле оф Лифе: Фром тҳе Тҳермодйнамиcс оф Лифе …, Ллойд Аcкерт
  2. ↑ Тҳе Дисаппеаринг Споон…анд отҳер труэ талес фром тҳе Периодиc Табле, Сам Кеан
  3. ↑ 3,0 3,1 „Лотҳар Меер“. Энcйcлопæдиа Британниcа.
  4. ↑ Меер, Жулиус Лотҳар; Диэ модернен Тҳеориэн дер Чемиэ (1864); 137-саҳифадаги жадвал,
  5. ↑ Роcке, Алан Ж.. Чемиcал Атомисм ин тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй: Фром Далтон то Cанниззаро. Оҳио Стате Университй Пресс, 1984. 
  6. ↑ Макеев, А.К. (2013). „Жулиус Лотҳар Меер wас фирст то буилд тҳе периодиc табле оф элеменц“. Эуропеан Апплиэд Сcиэнcес. 4-жилд, № 2. 49–61-бет.
  7. ↑ Меер, Лотҳар (1870). „Диэ Натур дер чемисчен Элементе алс Фунcтион иҳрер Атомгеwичте“. Жустус Лиэбигс Аннален дер Чемиэ. 7-жилд, № 3. 354–364-бет.
  8. ↑ Сcерри, Эриc. Тҳе Периодиc Табле: Иц Сторй анд Иц Сигнифиcанcе. Охфорд Университй Пресс, 2006. 
  9. ↑ „Лотҳармеерите“. миндат.орг. Ҳудсон Институте оф Минералогй. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  10. ↑ „Феррилотҳармеерите“. миндат.орг. Ҳудсон Институте оф Минералогй. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  11. ↑ „Cобалтлотҳармеерите“. миндат.орг. Ҳудсон Институте оф Минералогй. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  12. ↑ „Ниcкеллотҳармеерите“. миндат.орг. Ҳудсон Институте оф Минералогй. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  13. ↑ „Манганлотҳармеерите“. миндат.орг. Ҳудсон Институте оф Минералогй. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  14. ↑ „Жулиус Лотҳар Меер'с 190тҳ Биртҳдай“. Гоогле. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.