Louis Baillon
Лоуис Чарлз Баиллон (талаффузи: Луи Баён) (1881-йил 5-август Порт-Стенли – 1965-йил 9-сентябр Бриксворф)- инглиз чим устида хоккейчиси, ҳимоячи ампуласида ўйнаган. 1908-йилги Олимпия чемпиони.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1881-йил 5-август | ||
| Таваллуд жойи |
Порт-Стенли, Буюк Британия | ||
| Вафот санаси | 1965-йил 9-сентябр | ||
| Вафот жойи | Буюк Британия | ||
Биографияси
Лоуис Баиллон 1881-йил 5-августда Буюк Британияга қарашли Фолкленд оролларининг пойтахти Стенли шаҳрида туғилган. Унинг отаси Лоуис Августин Баиллон 19-аср ўрталарида чорвачилик билан шуғулланиш учун Фолкленд оролларига кўчиб қилган, бироқ 1888-йилда оиласи билан Англияга қайтиб келган[1].
Баиллонн кўплаб спорт турлари билан шуғулланган. Футбол ва теннис билан муваффақиятли натижаларга эришган. Баиллон Нортгемптон таркибида чим устида хоккей ўйнаган.
1908-йилда у Лондонда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Англиянинг чим устидаги хоккей жамоасига қўшилган. Буюк Британия таркибида олтин медални қўлга киритишган. Баиллон ҳимоячи сифатида ўйнаган, 3 та ўйин ўтказган, бирорта ҳам гол урмаган.
1914—1920-йилларда Франсияда ҳарбий хизмат қилган ва хоккей ўйнашни давом эттирган. У Англия терма жамоаси сафида 9 та ўйин ўтказган[2]. Баиллон футболчилик фаолиятини 30 ёшида якунлаган. Кейинчалик у Британиянинг Пҳиппс Нортҳамптон пиво компаниясининг менежери бўлиб ишлаган[1]. Баиллон 50 ёшида ҳам футбол ўйнашни давом эттирган, Уандсворт жамоасида ўйнаган[2].
У 1965-йил 9-сентябрда Англиянинг Бриксворт қишлоғида вафот этган.
2017-йилда Баённинг спорт ёдгорликлари Стенли музейига топширилган[1].
Оиласи
1910-йилдан у инглиз хоккейчиси Милдред Изабел Грин (1881—1949) билан оила қурган. Уларнинг тўрт ўғли ва бир қизи бўлган.
Ўғиллари Пол (1914—1940) ва Марк (1916—1940) Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган. Ричард (1912—2003) ва Лоуис (1911—1991) ҳам урушда қатнашган ва кейинчалик регби билан шуғулланишган. Қизи Милдред (1917-йилда туғилган) ҳам Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳаво кучларида хизмат қилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ДФБ“. www.фалкландсбиограпҳиэс.орг. 2020-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-январ.
- ↑ 2,0 2,1 „Лоуис Баиллон Био, Стац, анд Ресулц“ (эн). Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом. 2012-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-январ.