Лоуис ХИВ (Лоуис Диэудоннé (талаффузи: Луи-Дёдонне); 5-сентябр 1638-йил — 1-сентябр 1715-йил) 14-май 1643-йилдан то ўлимига қадар, яъни 1715-йилгач Франсия қироли бўлган. У тахтда 72 йил-у 110 кун мобайнида ўтирган ҳамда инсоният тарихида энг узоқ тахтда ўтирган монархга айланган[1]. Бурбонлар сулоласидан. Унинг даврида Франсияда мутлақ ҳокимият ўзининг энг юқори чўққисига чиққан. Ривоятларга кўра, „Давлат — бу мен“ деган ибора Лоуис ХИВ га тегишли. Франсия ҳудудини кенгайтириш мақсадида олиб борган тўхтовсиз урушлар, қирол саройининг катта ҳаражатлари, солиқларнинг ошиши, диний таъқиблар халқ қўзғолонларига сабаб бўлган. Бу эса Бурбонлар сулоласини инқирозини яқинлаштирган. Мутлақ монархия даврида Франсияда ҳали ҳам саноат Англиядан орқада қолаётган эди.

Лоуис ХИВ

Лоуис ХИВ портрети (Ҳяcинтҳе Ригауд, 1701)
Франсия қироли
Мансаб даври
14-май 1643-йил – 1-сентябр 1715-йил
Ўтмишдоши Лоуис ХИИИ
Вориси Лоуис ХВ
Тож кийдириш маросими 7-июн 1654-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Лоуис Диэудоннé де Боурбон

5-сентябр 1638-йил
Чâтеау де Саинт-Гермаин-эн-Лае, Саинт-Гермаин-эн-Лае, Франсия
Вафоти 1-сентябр 1715-йил(1715-09-01)
(76 ёшда)
Версал саройи, Версал, Франсия
Турмуш ўртоғи
Онаси Анне
Отаси Лоуис ХИИИ

Манбалар

  1. ↑ „Лоуис ХИВ“. МСН Энcарта (2008). 2009-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 20-январ.