Лоуис ХВИ (талаффузи: Луи ХВИ; 1754.23.8, Версал — 1793.21.1, Париж) — қирол (1774—1792-йиллар). Бурбонлар сулоласидан. Буюк Франсуз инкилоби бошлангач, хорижий давлатларни Франсияга қарши қуролли юриш бошлашга ундаган. Халқ қўзғолони натижасида тахтдан ағдарилган (1792-йил 10-август) Аксил инқилобий фаолияти учун Конвент томонидан суд қилиниб, ўлимга ҳукм этилган; қатл қилинган.