Louvre
Лувр (франсузча: Мусéэ ду Лоувре) — дунёнинг энг йирик бадиий музейларидан бири. Аввал қироллар қасри бўлган Луврнинг биноси Парижнинг марказида, пойтахтнинг 1-мунисипал округида жойлашган.
| Лувр Мусéэ ду Лоувре | |
|---|---|
| Асос солинган сана | 1793 |
| Жойлашуви | Палаис Роял, Мусéэ ду Лоувре, 75001 Парис, Франcе |
| Келувчилар сони | 7 300 000 (2005) |
| Директор | Ҳенри Лойретте |
| www.лоувре.фр | |
Лувр (Лоувре) — жаҳондаги энг йирик музейлардан. Париждаги машҳур меъморий ёдгорлик — собиқ қироллик қароргоҳи биносида жойлашган. 1791-йилда Инқилобий Конвент декрети билан миллий бадиий музей сифатида асос солинган ва 1793-йил 8 ноябрдан омма учун очилган. Лоувре фондини собиқ қироллик тўплами, шунингдек, монастир, черков ва аслзода оилаларнинг мусодара қилинган тўпламлари ташкил қилди; Наполеон юришларида қўлга киритилган, турли давлатлардан сотиб олинган, кўплаб ҳадя қилинган санъат асарлари билан бойиб борди. Музей 6 бўлимдан иборат: тасвирий ва амалий санъат, қайкалтарошлик (ўрта асрлар, Уйғониш даври, кейинги давр), Юнон ва Рим ёдгорликлари, Кад. Шарқ ёдгорликлари, Қад. Миср ёдгорликлари. Булар орасида Шарқ ёдгорликлари дунё бўйича муҳим аҳамиятга эга; франсуз санъати (айниқса, картиналар галереяси) жуда мукаммал. Лоувреда жаҳонга машҳур (Микеланжело, Леонардо да Винчи, Рафаэл, Тициан, Рембрандт, Рубенс ва бошқалар) нодир санъат асарлари тўпланган. Музей экспозицияси хронологик тартибда ва миллий мактаблар тарзида, ҳадя этилган йирик хусусий тўпламлар алоҳида жойлаштирилган.
Лоувре биноси Парижнинг тарихий қисмидаги асосий меъморий ёдгорлик бўлиб, ХИИИ аср боши — ХИВ асрларда эски қаср ўрнига қурилган. 1546—74 йилларда меъмор П. Леско ренессанс усулида сарой қурган, ҳайкалтарошлик безакларини Ж. Гужон ишлаган. Бинони кенгайтириш ва қайта қуриш (Ж. Лемерсе, 1624-йилдан; Л. Лево, 1661—64; К. Перро, 1667—74; Л. Висконти ва Э. Лефюэл, "Янги Лоувре", кейинчалик Картиналар галереяси) ХХ асрнинг охирларигача давом этди.[1]
Тарих
Илк маротаба музей эшиклари омма учун Франсуз Револуцияси даврида 1793-йили 8-ноябрда очилган. Унинг минглаб картина ва ҳайкалтарошлик намуналари ичида Гиоcонда (Мона Лиса), Милосслик Венера, Самофракиялик Ника каби машҳур асарлар, Рембрандт, Тизиан ва Леонардо да Винcи картиналари бор.
1989-йили қаср ўртасига И. М. Пеи яратган шиша пирамида қўшилади.
Қурилиши
Лувр уч асосий галереядан иборат — Сюлли, Ришелё ва Денон.
Коллексия
Антик санъат
Қадимий Миср
-
Амéнопҳис ИИИ
Ҳаволалар
- Музейнинг расмий сайти (франс.)
- Ла Cоур ду Лоувре (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-11-17 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-11-17 санасида архивланган) Виртуал Панорама (ҚТВР смалл) пар Толомеус
- Суратлар ва Видеолар (франс.)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |