Лох-несс — Буюк Британия шим.даги кўл, Шотландияда. Глен-Моп тектоник ботиғида жойлашган. Майдони 56 км², уз. 39 км, энг чуқур жойи 230 м. Қирғоқлари тик, қояли. Музламайди. Атлантика океанининг Мори-Ферт қўлтиғига оқади. Л.-Н. — Каледон каналининг бир қисми. Л.-Н.да "Несси" деб номланувчи номаълум улкан махлуқ яшайди деган тахминлар бир неча йиллардан буён тасдиқланмади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил