Loyish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лойиш | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°53′2″Н 66°44′53″Э / 39.88389°Н 66.74806°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Самарқанд вилояти |
| туман | Оқдарё тумани |
| Аҳолиси | 11 510 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Лойиш — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги шаҳарча (1984-йилдан). Туманнинг маъмурий маркази. Вилоят маркази ҳамда яқин темир йўл стансияси Самарқанддан 36 км. Аҳолиси 11,5 минг кишини ташкил этади (2002). Оқдарёдан сув олади. Шаҳарчанинг номи унинг жойлашган ўрни билан боғлиқ. Лойиш қадимда Зарафшон дарёсининг тармоқлари — Оқдарё билан Қорадарё оралиғидаги қамишзор ва ботқоқлик ерда вужудга келган, номи шундан бўлса керак деб тахмин қилинади. Шаҳарчада туман ҳокимияти биноси, ғишт, консерва заводлари, қурилиш ташкилотлари, алоқа бўлими, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 1та ихтисослаштирилган 2та умумий таълим, мусиқа, махсус интернат мактаблари, педагогика коллежи, маданият уйи, марказий кутубхона, стадион, маданият ва истироҳат боғи (боғда урушда шаҳид бўлганларга ёдгорлик ўрнатилган), касалхона ва бошқа тиббий муассасалар бор. Лойиш ҳудудидан Катта Зарафшон автомагистрали ўтади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |