Lubok
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лубок (рус), халқ расмлари — гравюра усулида бажарилиб қўлда бўяб чиқилган ва тушунтириш матни билан тўлдирилган расмлар; Л. тушунарли образи, содда усули, лўнда тасвирий воситалари (дағалроқ штрихи ва ёрқин бўёклари), безакдорлик анъаналарига асосланган ҳикоянавислик хусусияти билан ажралиб туради (Л. туркумлари, Л. китоб-картиналари ва бошқалар). Л. халқ ижоди ҳисобланади, айрим фолклор усулларида тайёрланган профессионал графика асарлари ҳам Л.га киритилади. Қад. Л. Хитойда пайдо бўлган ва қўлда яратилган. ВИИИ асрдан ёғоч гравюра (ксияография)лар тарқалган, Европада ХВ асрдан маълум бўлган. ХВИИ асрдан мис гравюра, ХИХ асрдан литография усулидаги Л. кенг тарқалган. Ижтимоий-инқилобий даврларда Л.дан публицистик курол сифатида фойдаланилган. Шарқ (хитой, ҳинд) Л.лари ёрқин ва рангдорлиги билан ажралиб туради. Ф. Гойя, О. Доме, Г. Курбе, А. Венецианов, И. Иванов каби профессионал санъаткорлар Л.нинг айрим усул ва мавзуларидан илҳомланган. Л. анъаналари ХХ аср 20 — 40-йиллари Ўзбекистонда яратилган айрим китоб ва плакатларда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |