Lucy Bacon
Луcй Ангелине Баcон (1857-йил 30-июл – 1932-йил 17-октабр) – калифорниялик рассом бўлиб, ўзининг импрессионизмга оид мойбўёқ расмлари, гуллар, ландшафтлар тасвирлари ва натюрмортлари билан машҳур. У Парижда импрессионист Cамилле Писсарро қўли остида таҳсил олган.
| Луcй Баcон | |
| Таваллуди | 30-июл 1857-йил Питcаирн (Ню-Ёрк) |
| Вафоти | 17-октябр 1932-йил (75 ёшда) Сан-Франсиско |
| Миллати | америкалик |
| Оқим | Импрессионизм |
Луcй Ангелине Баcон буюк франсуз импрессионистларидан бирида таҳсил олган ягона калифорниялик рассомдир.
Ҳаётининг дастлабки даври ва таълими
Луcй Ангелине Баcон 1857-йилда Ню-Ёркнинг Питcаирн шаҳрида туғилган[1][2]. Баcон 1879-йилда Ню-Ёркдаги Поцдам мактабини тамомлаган.
У Роберт К.Виcкерй билан жияни Рутҳнинг никоҳи орқали қариндош эди. 1890-йилларда унинг отаси Сан-Франсискодаги Виcкерй, Аткинс ва Торрей галереясининг бир қисми эгаси эди. Бу галерея Сан-Франсискода импрессионизм асарларини намойиш этган биринчи галерея бўлган[3].
Баcон Ню-Ёрк шаҳрида Санъат талабалари лигасида ва Миллий дизайн академиясида таҳсил олган. 1892-йилда у ўқишни давом эттириш учун Парижга борган[4]. Кейин у америкалик рассом Маррй Cассатт маслаҳатига кўра Cамилле Писсарродан таҳсил олган.
Ижодий фаолияти
Луcй Ангелине Баcон Éрагнй-сур-Эптега кўчиб ўтиб, импрессионист расмларни яратган. 1898-йилга келиб, у Сан Жоседа яшаган ва Сан-Франсиско санъат ассоциациясида бир нечта расмларини намойиш этган[5]. У расм чизиш қобилиятини чеклаб қўйган сурункали касаллигини даволаш умидида Калифорнияга кўчиб ўтган. Луcй Ангелине Баcон Сан Жоседаги Wашбурн тайёрлов мактабида дарс берган ва уй студиясида расм чизган[6].
1902-йил баҳорида унинг асарлари Сан-Франсискодаги Марк Ҳопкинс санъат институтида намойиш этилган[7]. 1905-йилда Луcй Баcон рассомлик карерасидан воз кечиб, ўзини насроний динига бағишлаган. Бу унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларини енгиллаштирган. Кейин эса у яна санъатдан дарс беришда давом этган.
1909-йилдан бошлаб у Сан-Франсискода яшаган. Луcй Баcон 1927-йилда Ню-Мексикодаги Ҳиндистон ишлари бўйича ассоциацияси (НМАИА) ва Ҳиндистон ишлари бўйича Шарқий ассоциациянинг (ЭАИА) Ҳиндистон ярмаркаси қўмитаси аъзоси бўлиб, унда тубжой америкалик рассомларнинг асарлари намойиш этилган[8].
У 1932-йилда Сан-Франсискода вафот этган.
Унинг 1894—1896-йилларда чизилган „Боғ манзараси“ картинаси Сан-Франсиско Тасвирий санъат музейи коллексияларидан бири ҳисобланади[9].
Галерея
-
Боғ манзараси (1984–1896)
-
Генневиллиэрс (1895), Cамилле Писсарро қўл остида ўқиган вақтида яратилган.
Манбалар
- ↑ ; Wилл СоутҳCалифорниа Импрессионисм. Аббевилле Пресс Публишерс, Жануарй 1998 — 253-бет. ИСБН 978-0-7892-0176-8.
- ↑ „Артист Биограпҳй фор Луcй Ангелине Баcон“. аскарт.cом. — „"Борн: 1857 - Питcаирн, Неw Ёрк "“. 2019-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-сентябр.
- ↑ Дебораҳ Эпстеин Солон; Wилл Соутҳ. Ин анд Оут оф Cалифорниа: Травелс оф Америcан Импрессионисц. Неw Ёрк: Ҳудсон Ҳиллс, 2002 — 30-бет. ИСБН 978-1-55595-225-9.
- ↑ „'Писсарро'с Пеопле' ат ҳоме ат Сан Франcисcо'с Легион оф Ҳонор“. Сан Франcисcо Эхаминер. 2014-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-сентябр.
- ↑ ; Wилл СоутҳCалифорниа Импрессионисм. Аббевилле Пресс Публишерс, Жануарй 1998 — 26-бет. ИСБН 978-0-7892-0176-8.
- ↑ Сан Жосе Cитй Диреcторй Инcлудинг Санта Cлара Cоунтй. Ф.М. Ҳустед, 1902 — 76-бет.
- ↑ Марк Ҳопкинс Институте Ревиэw оф Арт, Жуне 1902 — 18-бет.
- ↑ Женнифер МcЛерран. А Неw Деал фор Нативе Арт: Индиан Арц анд Федерал Полиcй, 1933-1943. Университй оф Аризона Пресс, 2009 — 60, 244-бет. ИСБН 978-0-8165-2766-3.
- ↑ „Гарден Ландсcапе“. Смитҳсониан Институтион Ресеарч Информатион Сйстемс. Қаралди: 2014-йил 29-ноябр.