Люси Мур — британиялик куратор ва докторант бўлиб, Википедияда аёллар ҳақидаги мавзулар ёритилишини яхшилагани билан танилган. У 2022-йилда Буюк Британияда "Йил викимедачиси" деб э’тироф этилган.

Луcй Мооре

2024-йил апрел ойида Мооре
Таълими Wадҳам коллежи (Оксфорд университети), Леэдс университети
Касби Археолог, куратор, Википедия муҳаррири

Таълими

Мур 2006-йилда Оксфорд университетининг Wадҳем коллежида замонавий тарих бўйича бакалавр даражасини олди, сўнг 2009-йилда Лидс университети қошидаги Ўрта асрлар тадқиқот институти магистратурасини тамомлади[1]. 2019-йилда у Ёрк университетида докторлик изланишларини бошлади, тадқиқот мавзуси — тўққизинчи асрдаги Нортумбриядаги тангалар[2][3].

Фаолияти

Мур археолог ва куратор сифатида фаолият юритади. 2013-йилдан 2023-йилгача у Лидс музейлари ва галереяларида лойиҳа куратори сифатида ишлаган[2][4]. 2024-йилда у Лидс университетида тангалар ва 3Д обектлар куратори лавозимига тайинланди[4]. Шунингдек, у кўнгилли ғамхўр сифатида ҳам ишлайди[5]. У 2015-йилда нашр этилган "Буюк уруш Британияси. Лидс: 1914–18 йилларнинг хотираси" номли китобнинг ҳаммуаллифларидан биридир[6].

Мур Википедияда таҳрир қилишдан ташқари кўплаб кўнгилли ишларни ҳам бажарган, жумладан Қироллик Нумизматика жамияти, Лидс фуқаролик жамғармаси ва Cарерс Леэдс ташкилотларида васий сифатида фаолият юритган[4][7].

Википедия фаолияти

Мур 2019-йилда Википедия таҳрирчиси бўлди[5][8]. Дастлаб у Биринчи жаҳон урушидаги аскарлар ҳақида мақолалар таҳрир қилди, кейинчалик эса Википедиядаги аёллар ҳақида ма’лумотлар етарли эмаслигини англаб, аёллар ҳақидаги мақолаларни яхшилашга қарор қилди[8][2].

2021-йилда у ҳар бир давлатдан бир нафардан аёл ҳақидаги мақолани яратиш лойиҳасини бошлади. Ушбу лойиҳа 2024-йилда, Халқаро хотин-қизлар куни арафасида якунланди[9][5]. 2024-йил март ҳолатига кўра, Мур 533 та аёл биографиясини ёзган эди[8], уларнинг орасида Шарбат Ғула, Жулиа Чинн, Жеанне Гапия-Ниёнзима, Óлафíа Эинарсдóттир ва Глориа Менесес каби шахслар ҳам бор эди[5].

Мур, шунингдек, Википедиядаги гендер мувозанатини яхшилашга ҳисса қўшиш учун бошқа одамларга кўнгилли бўлишни тарғиб қилади[10], жумладан, у эдит-а-тҳон тадбирларига раҳбарлик қилади[11].

Мукофотлар

Риббонс ҳайкали, муаллифи Пиппа Ҳале

2021-йилда у Wикимедиа УК томонидан "Келажаги порлоқ викимедиячи" деб э’тироф этилди[2]. 2022-йилда эса у Буюк Британияда "Йилнинг викимедиячиси" деб тан олинди[12].

2024-йилда у Лидс шаҳрида ўрнатилган Риббонс номли ҳайкалда э’тироф этилган юзлаб аёллардан бири бўлди[4][13][14].

Шахсий ҳаёти

Мооре Лидс шаҳрида яшайди[5][8].

Манбалар

  1. ↑ „Луcй Мооре - Департмент оф Арчаэологй, Университй оф Ёрк“. www.ёрк.аc.ук. Қаралди: 2024-йил 13-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Wикимедиан аwард фор Луcй“ (эн-ГБ). Соутҳ Леэдс Лифе (2021-йил 31-октябр). Қаралди: 2024-йил 13-октябр.
  3. ↑ „Луcй Мооре - Департмент оф Арчаэологй, Университй оф Ёрк“. www.ёрк.аc.ук. Қаралди: 2024-йил 13-декабр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Леэдс, Университй оф „Сcулптуре cелебратес ремаркабле wомен“ (эн). www.леэдс.аc.ук (2024-йил 15-октябр). Қаралди: 2024-йил 13-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Винтер, Робйн. „УК аcадемиc'с Wикипедиа прожеcт раисес профиле оф wомен ароунд тҳе wорлд“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2024-йил 5-март). Қаралди: 2024-йил 9-апрел.
  6. ↑ Мооре, Луcй; Пуллан, Ниcола; Мартин, Даниэл. Греат Wар Бритаин Леэдс, Греат Wар Бритаин. Строуд: Тҳе Ҳисторй Пресс, 2015. ИСБН 978-0-7509-6128-8. 
  7. ↑ „Трустеэс & Стафф - Леэдс Cивиc Труст“ (эн-ГБ). Леэдс Cивиc Труст. Қаралди: 2024-йил 13-декабр.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 УК аcадемиc wоркс то раисе профиле оф wомен он Wикипедиа.
  9. ↑ Ҳаинес, Гавин „Wҳат wент ригҳт тҳис wеэк: Wикипедиа профилед унсунг ҳероинес, плус море“ (эн). Поситиве Неwс (2024-йил 8-март). Қаралди: 2024-йил 14-октябр.
  10. ↑ „Тҳе Гуардиан виэw он Wикипедиа’с фемале волунтеэрс: а ҳиве ҳероисм тҳат чангес ҳисторй“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2024-йил 8-март). Қаралди: 2024-йил 14-октябр.
  11. ↑ „Спаcес тҳат ҳелп транс пеопле реcогнисе тҳеир ҳисторй аре витал“ (эн-УС). Мусеумс Ассоcиатион (2024-йил 7-май). Қаралди: 2024-йил 14-октябр.
  12. ↑ „УК Wикимедиан оф тҳе Еар 2022 - Wикимедиа УК“. wикимедиа.орг.ук. Қаралди: 2024-йил 13-октябр.
  13. ↑ „Соутҳ Леэдс wомен амонг тҳосе реcогнисед он неw сcулптуре“ (эн-ГБ). Соутҳ Леэдс Лифе (2024-йил 25-апрел). Қаралди: 2024-йил 13-октябр.
  14. ↑ „Инспиратионал wомен феатуре ин неw cитй сcулптуре“ (эн-ГБ). Wест Леэдс Диспатч (2024-йил 25-апрел). Қаралди: 2024-йил 13-октябр.