МАССИНЙОН (Массигнон) Луи (1883.25.7, Ножан - 1962.4.11, Париж) — франсуз шарқшуноси ва исломшуноси. 1919-йилдан Сорбонна профессор ва унинг Эроншунослик институти президента. М. асарлари дин, фалсафа, ислом дунёсининг сиёсий ва маданий тарихи, унинг бошқа халқлар маданияти билан ўзаро муносабати масалаларига бағишланган. М. тасаввуфни ўрганишга муҳим ҳисса қўшган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил