Луи Пастер (франсузча: Лоуис Пастеур; 27-декабр, 1822 – 28-сентабр, 1895) – франсуз кимёгари ва микробиологи, ҳозирги замон микробиологияси ва иммунологияси асосчиларидан бири. Париж Фанлар академияси (1862) ва Франсия тиббиёт академияси (1873), Франсия академияси (1886) академик Страсбург университети (1849), Лилл университети (1854), Олий нормал мактаб (1857) ва Париж университети (1867) профессор 1888-йил Парижда хусусий микробиология илмий тадқиқот институтини (Пастер институти) ташкил қилади ва бошқаради.

Луи Пастер
Таваллуди 27-декабр 1822-йил
Дол (Юра), Франсия
Вафоти 28-сентябр 1895-йил(1895-09-28)
(72 ёшда)
Марн-ла-Кокет, Франсия
Фуқаролиги Fransiya bayrogʻi Франсия
Соҳаси Кимё
Микробиология
Машҳур шогирдлари Шарл Фридел
Дини Рим католиги

Пастер спиртли (1860), сут кислотали ва ёғ кислотали (1861) бижғишлар микробларнинг фермент ишлаб чиқариш фаолияти са-бабли вужудга келишини, кислородсиз шароитда яшайдиган микроблар – ана-эроблар борлигини исботлади. Пастернинг вино ҳамда пиволарнинг ачиб қолиши ва пилла қурти касалликлари (1870) сабабларини аниклаб, бу микробларга қарши самарали чора-тадбирларни (пастеризация усули) ишлаб чиқиши саноат ва озиқ-овқат микробиология -сининг шаклланишига асос бўлди. Пастер дунёда биринчи бўлиб илмий изланишлар натижасида паррандалар вабоси (1879), куйдирги (1881) ва қутуриш (1885) касалликларига қарши ваксина тайёрлаш усулини ишлаб чиқди ва касалликнинг олдини олишда кучсизлантирилган касаллик қўзғатувчи билан эмлаш мумкинлигини тасдиқлаб, иммунизация (иммунлаш)га асос солди.

Пастер озиқ муҳитларга ташқаридан бегона микроорганизмларни туширмаслик ва йирингли яраларга қарши курашиш усулларини ишлаб чикиб, асептика ва антисептикага асос солди. Пастер ўз илмий изланишларининг натижалари асосида микроорганизмлар ўзидан-ўзи вужудга келади деган назарияни рад этди.

Манбалар

  • Избранниэ труди, т. 1—2, М., 1960.