Лукиан (Лукианос) (тахминан 120, Сурия — 180, Миср) — қадимги юнон ҳажвиянавис ёзувчиси. Ўзининг энг яхши асарларини 165—180 йилларда Афинада ёзган. 80 га яқин асари ҳозиргача етиб келган. Асарлари равон, тушунарли, оммабоп тилда ёзилган ҳажвий диалог жанрида бўлиб, Л. уларда афсонавий воқеаҳодисалар мисолида қулдорлик тузуми иллатлари, хурофот ва бидъат устидан кулади. Шунинг учун ҳам унинг номи антик дунёда кўп тилга олинмаган. "Зиёфат", "Хуцолар суҳбати", "Менипп", "Гермотим", "Прометей ёки Кавказ" ва бошқа ҳажвий диалоглари, "Ойга сайёҳат" фантастик асари, "Тарихни қандай ёзиш тўғрисида" рисоласи машҳур. Л. ижодининг Византия ҳажвчилари, кейинчалик Уйғониш ва Маърифатпарварлик даври намо-яндалари ижодига, умуман Ғарбий Европа адабиётига таъсири кучли бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил