Тит Лукреций Кар (лотинча: Титус Луcретиус Cарус; милоддан аввалги тахминан 96— 55.15.10) — римлик файласуф ва шоир. Л. ҳақидаги энг дастлабки биографик маълумотлар милодий ИВ асрга тўғри келади, лекин уни ишончли деб бўлмайди. Л. фалсафада Эпикуртнг давомчиси. Асосий фалсафий асари — "Нарсаларнинг табиати ҳақида" дидактик достонидир. У қад. даврда материалистик фалсафа изчил баён қилинган ва тўла сақланган ягона асардир. Л. фикрича, атом илк материя сифатида нарсалар моҳияти негизини ташкил қилади. Л. баъзиларнинг атомларни сезги аъзоларимиз опкали кўрмаймиз, чунки улар йўқ, деган фикрга жавобан, биз шамолни кўрмаймиз, лекин шунга қарамасдан у доимо мавжуддир, дейди. Атомлар хилма-хил. Фазо реал мавжуд. У нарсалардан ташқарида мавжуд, бўшлиқ, вақт эса жисмларнинг ҳаракати ва сукунати билан бевосита боғлиқ. Ҳаракат бўшлиқда содир бўлади. Жисм ва бўшлиқ чексизликни ташкил этади. Ҳар қандай ҳаракат жисмларнинг ўзига хосдир. Ҳаракат сезгилардан яширин майда зарраларда бошланади. У туфайли катта жисмлар ҳаракатга келади. Одамлар зулм ва зўравонликка чек қўйиш мақсадида давлат ва ҳуқуққа асос солганлар. Л. тилнинг келиб чиқиши, динларнинг пайдо бўлиши сабаблари ҳақида фикр юритди. Л. этикасида азоб-уқубатлар сабабларини бартараф этиш, мўътадиллик, руҳий хотиржамлик муҳим ўрин тутади. Л.нинг атомистик ғояларини ХВИИ—ХВИИИ аср файласуфлари янада ривожлантирдилар.[1]

Лукреций

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар